Самвел Бабаян: "Андижон" футболчиларидан кўра мухлислари кучлироқ"
01 июл 2015 21:10
Новости
Самвел Бабаян: "Андижон" футболчиларидан кўра мухлислари кучлироқ"
"Андижон" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.
"Бугунги баҳснинг қийин бўлишини ўйиндан олдин билардик, боиси "Андижон" пастки ўринларда юрган бўлсада ҳужум чизиғида яхши ижрочилар бор эди. Сўнгги ўйинлардан келиб чиқиб жамоанинг ўйини яхши деб айтган бўлардим. Бизда эса чарчоқ бор эди", - дейди Бабаян.
- Ўйиндан олдин "Андижон"дан қандай хавф кутган эдингиз?
- "Бунёдкор" билан яхши ўйин намойиш этилганди. Бугун ҳам ёмон чиқмади. Қолаверса футболчиларингиздан кўра мухлисларингиз кучлироқлигини доимо айтиб келганман.
- Биринчи даврани пешқадам сифатида тугатдингиз, қисқача фикрингиз...
- ОЧЛни инобатга олмаганда барчаси яхши. Афсуски Искандеров ва Махарадзенинг хизматларидан кўп фойдалана олмадик, натижада ОЧЛда муваффақиятсизликка учрадик. Чемпионатда эса маҳаллий йигитлар билан режа асосида ишлай олдик. Йил бошида Тожиев сафдан чиккач текинга Ораховацни олдик, бошида у ўзини оқлай олманандек эди, лекин сўнгги ўйинларда жамоамизнинг ўйинига киришиб кета олди. Бугунда биз чет элдан тайер ўйинчи олиш имкониятига эга эмасмиз.
- Чемпионликни ҳимоя қиляпсизлар, рақиблар кучайдими?
- "Нефтчи" ва "Олмалиқ" мисолида ҳа деб айтган бўлардим. Лекин нима учундир "Олмалиқ"нинг ўйини бирдек кетмаяпти.
- "Андижондан кимни алоҳида эътироф этасиз?
- Абдумалик Абдуллаев ва Асқар Жадигеров. Ўйиндан кейин Асқар олдимга келиб табриклаб кетди. Мен унга ёшлигида ҳам бундай яхши ўйнамаганини айтиб кулдим, у бугун ўйиннинг энг яхшиси бўлди.
- "Пахтакор"нинг янги мураббийи ким бўлади?
- Бу ҳакда кўп гапиряпмиз, яна бир бор айтаман. "Пахтакор" байроқдор жамоаларимиздан бири ва унинг янги мураббийи шунга мос бўлади.

Комментарии