RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Самвел Бабаян: "Ал Айн" дуранг учун ўйнамаса керак" Новости

Самвел Бабаян: "Ал Айн" дуранг учун ўйнамаса керак"

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.
"Бугун ва эртага юртимизда катта футбол байрами. Рақиб жуда кучли ҳисобланади. "Ал Айн" ўтган мавсум ОЧЛда ярим финалга қадар етиб борган. Таркибда БАА терма жамоаси аъзолари бор. Улар деярли БАА чемпиони бўлишди", - дейди Самвел Бабаян.

"Рақиб жуда кучли. Биз ўз майдонимизда ғалабага интиламиз. Мухлисларимиз қаршисида очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ", - дейди Сергеев. 

- Жамоа учта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Бу эртанги баҳсдан олдин босим ўтказмаяптими?
- Ўтган барча ўйинлар ўзига яраша тарихга эга. Аммо биз доим ғалаба учун интиламиз. "Ал Айн"га қарши баҳсда ғалаба учун ўйнамиз.

- Искандеров, Сергеев ва Машариповни биргаликда асосий таркибда туширса бўлмайдими?
- Улар орасида Козакни ҳам қўшса бўлади. Таркибимизда ким тайёр бўлса ўша майдонга тушади. Майдонга тушмаса ҳам жамоага ёрдам бераётган футболчилар бор.

- Сиз гол уриш керак бўлган вазиятда ура олмайсиз, ҳеч ким кутмаганида гол уриб кетасиз...
Игорь Сергеев:
- Бунинг барчаси ўша вазиятга боғлиқ. Баъзида имкон бўлади ва гол ураман. Мураббийлар билан бу борада ишлаяпмиз. Гол уриш учун омад ҳам керак.

- Рақиб жамоа устози 9 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлишини айтди. Бу борада фикрингиз?
- Демак у шундай ўйламоқда. Агар ғалаба қозонаверсак математик ҳисоб-китобларга ҳожат қолмайди.

- Эртага сиз футболчиларнинг жанговор руҳиятини кўтаришга мажбур бўлишингиз мумкин.
- Жамоамиз таркибида барча футболчилар профессионал. Улар доим майдонга тушишга ва бор кучлари билан ўйнашга тайёрман.

- Рақиб устози эртага бизни дуранг ҳам қониқтиради деб айтди. Агар улар ҳимояланишса жамоаингиз ҳужумкорлик ошириши мумкинми, "Пахтакор" бунга тайёрми?
- "Ал Айн" анчагина кучли жамоа, уларнинг ҳужумчилари жуда кучли. Менимча мураббий бизни ҳурмат қилиб дуранг ҳам қониқтиради деб айтгандир. Лекин эртага улар дуранг учун ўйнаб ҳимояланишади деб ўйламайман. Эртага қизиқарли ўйин гувоҳи бўлсак керак.

- Эртанги ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз...
Игорь Сергеев:
- Мухлисларга стадионга келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман. Уларнинг стадиондан кўтаринки кайфиятда кетишлари учун бор кучимизни ишга соламиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика