RU

Последние новости

19:33Пепе Рейна фаолиятини якунлади: Афсонавий дарвозабон футбол билан хайрлашди  2 19:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 4:0 (онлайн ҳисоб)  2 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  8 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  4 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  16 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  12 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади Новости

Самарқандда “ЎФА Кубоги” баҳслари старт олади

Маълумки, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолаганди.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказишга келишиб олинганди.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан 27 мартдан 5 апрелга қадар Самарқандда «ЎФА Кубоги»нинг биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтади. Унда вилоятдаги саккизта Олий таълим муассасалари жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Булар, “А” гуруҳида  Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтининг “СамДАҚИ”, Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультетининг “СамДУ-1”, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг “ТАТУ”, Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг “СамҚХИ”, “В” гуруҳида Самарқанд давлат университети талабалари термасининг “СамДУ-2”, Самарқанд иқтисодиёт сервис институтининг “СамИСИ”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг СамДЧТИ” ҳамда  Самарқанд тиббиёт институтининг “СамМИ” жамоаларидир.

Талабалар Самарқанд шаҳридаги “Олимпия” номли ИБЎСМ ҳамда БЎСМ-2 майдонларида кураш олиб боришади. Гуруҳ ўйинлари 27 мартдан 1 апрелга қадар давом этади, 3 апрелда ярим финал, 5 апрелда эса финал учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Турнир ғолиби апрель ойининг иккинчи ярмида айнан Самарқандда ташкиллаштириладиган иккинчи босқичга йўлланма олади. Мусобақа қонун-қоидасига мувофиқ иккинчи босқич тўрт минтақада ташкиллаштирилади – Наманган, Самарқанд, Урганч ва Тошкент шаҳарларида. Самарқанд минтақасида мезбонлардан ташқари Қашқадарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ғолиблари иштирок этишади.

Қолган уч минтақа қатнашчилари:
Наманган шаҳрида – Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари;
Урганч шаҳрида – Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси;
Тошкент шаҳрида – Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳар мусобақалари ғолиблари.  
 
 “ЎФА Кубоги” баҳслари орқали талабалар ўз имкониятларини чамалаб олишлари билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳам таъминланмоқда. Қолаверса, мусобақа ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга садоқат, ўзига ишонч, спортга муҳаббат туйғуларини уйғотишга ҳам хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика