RU

Последние новости

11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  0 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  3 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  14 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  2 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  9 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  28 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  78

Самарқанд вилояти кубоги соҳиби маълум бўлди Новости

Самарқанд вилояти кубоги соҳиби маълум бўлди

9-август куни “Динамо” марказий ўйингоҳида “ППХ” ҳамда “Шердор-2” жамоалари ўртасидаги Самарқанд вилоят кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Олимжон Хўжақулов шогирдларининг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўйин асосан “ППХ”нинг умстунлиги остида ўтди. Биринчи бўлимнинг катта қисмида “ППХ” тўп билан муомила қилди, бироқ Дилшод Ҳайдарқулов шогирдлари ҳам қарши ҳужумлар ташкил қилишди, аммо Бектош Мақсадов дарвозаси олдида ўта хавфли вазиятлар юзага келмади.

Ҳисоб 31-дақиқагагина келиб очилди. Отабек Ҳамроқулов яқин масофадан берган зарбаси Рамил қўрлаётган дарвоза тўрига бориб тушди. Биринчи бўлим оҳирларига келиб Отабек Ҳамроқулов жамоасининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилиб, дубл қайд этди.

Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасига келиб, Олимжон Хўжақулов шогирдлари орадаги фарқни учтага тўпгача етказишди. Мехрож Тоғаев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб, ўткир бурчакдан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди – 3:0. Учрашув охирига қадар, “Шердор-2” гол киритишга уриниб кўрди, аммо, “ППХ” футболчилари ҳимояда ишончли тарзда ҳаракат қилишди.

Шу тариқа, “ППХ” Самарқанд вилоят кубоги-2015 соҳибига айланди. Жамоанинг барча мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Самарқанд вилоят кубоги-2015. Финал
“ППХ” – “Шердор-2” 3:0 (2:0, 3:0)
Голлар:
2:0 – 31,43 Отабек Ҳамроқулов, 3:0 – 59, Мехрож Тоғаев.
Огоҳлантиришлар: Дилшод Ҳайдарқулов (5), Отабек Ҳамроқулов (42),
Четлатишлар: Жамшид Ҳусаинов (61), Азиз Саттаров (61),  Исрофил Маматқулов (67), Мехрож Тоғаев (67).

“ППХ” – Бектош Мақсадов, Бегзод Ахмадов, Бектош Авалбоев, Хусниддин Қурбонов, Нодир Омонов, Дилруҳ Аминов, Алишер Ахмедов, Отабек Ҳамроқулов, Мехрож Тоғаев, Носир Мирзаев, Жамшид Ҳусаинов.
Захира: Ширинбек Абдураззоқов, Санжар Ботиров, Азамат Ниязов, Отабек Давлатов, Сухроб Хақназаров, Шавкат Исроилов, Умар Абдухалимов.

“Шердор-2” – Рамил Алмамедов, Исрофил Маматқулов, Азиз Саттаров, Бобур Ҳакимов, Умид Ёқубов, Дилшод Ҳайдарқулов, Ғолиб Ибрагимов, Мурод Жўрақулов, Орзу Ахмедов, Мехрож Ҳудойбердиев, Саид Миршарапов.
Захира: Ислом Эрманов, Шавкат Мухаммадиев, Дониёр Тохиров, Рустам Субхонов, Жавохир Мирхамидов, Хушнур Эркинов, Дилшод Норматов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика