"Самара-Арена"да чироқ муаммоси бартараф этилди
28 авг 2018 19:19
Новости
"Самара-Арена"да чироқ муаммоси бартараф этилди
"Крилья Советов» клубининг твиттердаги расмий саҳифаси хабар беришича, РПЛ 6-тури доирасида "Анжи"га қарши ўйинга тайёргарлик одатий йўсинда давом этмоқда.
Аввалроқ "Крилья Советов" жамоаси уй стадиони "Самара-Арена"да электр энергияси узиб қўйилгани маълум қилинганди. Бунга сабаб электр энергияси учун тўлов шу йилнинг аввалидан бери тўланмаган.
"Самара-Арена" стадионидаги чироқ билан боғлиқ муаммо бартараф этилди. 1 сентябрь куни арена навбатдаги учрашувни ўтказади – мезболнар "Анжи" футбол клубини қабул қилишади. Ўйинга тайёргарлик одатий йўсинда давом этмоқда", — дейилади клуб расмий "твиттер"ида.
"Самара-Арена" шу йил ёзда бўлиб ўтган ЖЧ–2018 учун қурилган бўлиб, мундиалнинг олти учрашуви шу ерда бўлиб ўтди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Комментарии