RU

Последние новости

Салоҳ “Ливерпуль” сафида юбилей голини урди Новости

Салоҳ “Ливерпуль” сафида юбилей голини урди

Бироз олдин, Англия чемпионати 5-туридан ўрин олган “Эвертон” – “Ливерпуль” баҳс (2:2) ўз ниҳоясига етди.

Учрашув 2-таймида меҳмонлар форварди Муҳаммад Салоҳ рақиблар дарвозасини ишғол этди ва мерсисайдликлар сафида юбилей 100-голини уришга эришди. Салоҳ ушбу натижани “қизиллар” либосидаги 159-ўйинида қайд этди.

Шунингдек, мисрлик АПЛ жорий мавсумидаги голлари сонини 6 тага етказиб олиб, тўпурарлар рўйхатида 2-ўринда бораётган Сон Хён Мин ("Тоттенхэм") билан тенглашиб олди. Улардан олдинда эса 7 та тўп билан Доминик Кальверт-Льюин (“Эвертон”) бормоқда.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика