Салоҳ ғайриоддий тарзда журнал муқовасидан ўрин олди
12 янв 2022 19:33
Новости
Салоҳ ғайриоддий тарзда журнал муқовасидан ўрин олди
"Ливерпуль ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ GQ журналининг муқовасидан ўрин олди. Сурат журналнинг Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.
Салоҳ ушбу журналга берган интервьюсида келажаги ҳақида фикр билдирди. Футболчи "Ливерпуль"даги фаолиятини давом эттиришни хоҳлашини айтди, аммо барчаси клубга боғлиқ эканлигини таъкидлади. Салоҳнинг айтишича, унинг янги шартнома ҳақидаги талаблари юқори эмас.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ ва "Ливерпуль" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Мисрлик форвард 2017 йилнинг ёзидан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии