Салоҳ ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор хет-трикни расмийлаштирди
13 окт 2022 15:52
Новости
Салоҳ ЕЧЛ тарихидаги энг тезкор хет-трикни расмийлаштирди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг тез хет-трикни қайд этди.
Мисрлик футболчи гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Рейнжерс"га қарши ўйинда 6 дақиқа-ю 12 сонияда учта гол урди. Қизиғи, ҳар учала голда ҳам Диого Жота самарали узатмани амалга оширди.
Аввалги рекорд 2011 йилда Загребнинг "Динамо" клуби дарвозасига 8 дақиқада учта тўп йўллаган "Лион" футболчиси Бафетимби Гомисга тегишли эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии