RU

Последние новости

12:17"Барселона" Уильямснинг товон пулини фаоллаштиришга тайёр  0 11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  1 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  3 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  36 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз" Новости

Салимжон Зокиров: "Иккинчи даврада "Ёзёвон"га ҳужумчи олиб келмоқчимиз"

ПРО-Лига 15-туридан ўрин олган “Ёзёвон ”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Бугунги учрашув “дерби” мақомига эга эди. Бундай учрашувлар шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда ўтади. Мана бугун учрашувни кузатган мутахассислар, ўйингоҳимизга ташриф буюрган мухлислар ўзлари гувоҳ бўлишди, учрашув жанговор руҳда ўтди. Илгариям айтганман, энди яна айтаман, бизда яратилган вазиятлардан фойдаланишда муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу учрашувда биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан фойдаланганимизда, учрашув бутунлай бошқача ҳисоб билан якунланиши мумкин эди. Айнан шу бизда кузатилаётган камчилик устида ишлаймиз.

Иккинчи даврага тайёргарлик борасида режаларимиз мавжуд, биз иккинчи даврада жамоамизга ҳужумчи олиб келишни мақсад қилганмиз, кузатиб юрган футболчиларимиз бор. Биринчи давра бўйича фикр юритадиган бўлсак, бизда ҳужумдан бошқа чизиқда ҳозирча муаммолар йўқ, барча футболчилардан кўрсатаётган ўйинлари учун миннатдорман. Илгари айтганимдек, таркибимизга Иззат Ғаниевни қўшиб олсак, ўйлайманки ҳимоямиз бунданда мустаҳкам бўлади. Давралар оралиғида йиғин ўтказиш бўйича режамиз бор,  йиғин ўтказиладиган  жой бўйича кейинроқ маълумот берамиз.      

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика