RU

Последние новости

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Салим Мустафоев: “Учрашув дерби мақомига эга бўлгани учун ғалаба қозонишга интилдик” Новости

Салим Мустафоев: “Учрашув дерби мақомига эга бўлгани учун ғалаба қозонишга интилдик”

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Локомотив” сафарда “Бунёдкор” клубини кичик ҳисобда мағлуб этди.

Ушбу учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” футболчиси Салим Мустафоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор” чемпионатимизда ўз дарвозасидан кам гол ўтказган жамоа ҳисобланади. Рақиб жамоа ҳимоясини ёриб ўтишга қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумга ўтдик. Ушбу учрашув дерби мақомига эга бўлгани учун ғалаба қозонишга интилдик.

Биринчи бўлимда биз қарши ҳужум тактикасини қўллаган бўлсак, рақибларимиз иккинчи бўлимда олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Рақиб жамоа ҳужумга ўтганда гол уришимиз учун имкониятлар пайдо бўлди ва улардан фақат биттасини голга айлантира олдик.

Бугунги ўйинга об-ҳаво таъсир ўтказмади, деб ўйлайман. Чунки ўйин бошланишидан олдин майдон қордан тозаланган эди. Агарда қор бўлганда таъсир ўтказди деб айтса бўларди”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Салим Мустафоев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика