RU

Последние новости

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  16 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди Новости

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди

Бугун "Қўқон-1912" клуби ҳужумчиси, 2011 йили Мексика яшил майдонларида порлаган юлдузчамиз Тимур Ҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мексикадаги ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида порлаган футболчилардан бири бу Тимур Ҳакимов эди. Ўша кичик мундиалда бугунги кун қаҳрамони чинакамига порлаганди. Мексикадан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоларига ЎФА майдонида "Спарк" автомобилларининг тантанали равишда топширилгани ҳамон кўз ўнгимизда.     

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган, - дейди Тимур болалик йилларини эсга олиб. - Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Етти ёшимдан футбол билан ҳамнафасман. Кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб, мени футболга беришларини сўрашган. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев. Бу мураббийдан бир умрга миннатдорман. 

Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Мексикадаги мундиални ҳали узоқ вақт эслаб юрамиз. Майли, энди бу тарих. Ўша жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бу табрикка сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари ҳам қўшиладилар. У жорий мавсум "Қўқон-1912" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика