Сафир Таидер: "Чемпионлик йўлида "Интер"нинг рақобатчилари жуда кўп"
19 сен 2013 18:00
Новости


Сафир Таидер: "Чемпионлик йўлида "Интер"нинг рақобатчилари жуда кўп"
"Интер" ярим ҳимоячиси Сафир Таидер жамоаси бу мавсум Италия чемпиони бўла олишига ишонади.
- Мавсум энди бошланди, олдинда ҳали ўйинлар кўп, – дейди Таидер Sky Italia нашрига. – Финишга қандай ўринда етиб боришимизни кўрамиз. Италияда чемпионлик учун "Ювентус", "Милан", "Наполи", "Рома" каби клублар курашишади. Бу жамоалар сафида жаҳон даражасидаги ўйинчилар бор, бу эса А сериянинг рақобатбардошлигини оширади.

Комментарии