Садио Манеда коронавирус аниқланди
03 окт 2020 08:20
Новости
Мерсисайд клуби аъзоси Садио Маненинг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий натижа тақдим этган. 28 ёшли сенегаллик футболчи айни дамда изоляцияга олинган. Маълум қилинишича, Манеда коронавирус аломатларсиз кўринишда кечмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг яна бир вакили Тиаго Алькантарада ҳам коронавирус аниқланганди.
Комментарии