RU

Последние новости

14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  6 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  13 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6

"СА" ходимлари Муборакда Новости

"СА" ходимлари Муборакда

Бугун "Машъал" футбол клуби мавсумлар оралиғида таркибга янги қўшиб олган футболчиларини тақдимот маросимини ўтказади.
Мазкур тадбирга клуб журналистларни Муборакка таклиф этди. Хусусан "championat.asia"дан Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов ва камина. "Футбол Экспресс" газетасидан Фирдавсхон, "uff.uz" сайтидан Зафар Қосимов ва Ёқубжон Бобожонов кеча соат 22:30да Тошкент вокзалидан Қарши томон қўзғалган поезддан жой олди.

Қаршига бугун эрта тонгда соат 04:50да етиб келдик. Вокзалда бизни "Машъал" клуби ҳайдовчиси Ўлмас ака кутиб турарди ва Муборак томон олиб келди. Кичик шаҳарда яна ўтган йилгидек "Престиж" меҳмонхонасига жойлашдик.

Энди ишга киришамиз. Таништирув маросимини Нарзулла Сайдуллаев онлайн тарзда ёритиб боришга ҳаракат қилади. Толибжон Қосимов ҳам ўқувчиларимизга энг сара суратларни тақдим этиш мақсадида атайин фотоаппаратини олиб келган. Хуллас бугун Муборакдан репортажларни кутинг.

Айтганча бугун "Машъал" стадионида футбол ўйнаймиз!


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика