RU

Последние новости

03:00Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  71 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  0 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  3 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  21 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  19 19:44CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон илк турда Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 19:36Назорат ўйини. "Навбаҳор" БАА жамоасига жавобсиз 16та гол урди!  27 18:58Луис Диас Лондон клубига ўтиши мумкин  9

“СА” 3 ёшда! Новости

“СА” 3 ёшда!

Ўқувчилар “СА”нинг бугунги кундаги ходимлари билан танишиш истагида эканлар, улар билан буни баҳам кўрмай иложимиз йўқ.

Боиси, сайтга яқин-яқиндан кираётганлар қанча, сайтнинг дастлабки ўқувчилари қанча? 

2010 йилнинг ноябрь ойида фаолиятини бошлаган сайтимиз, 2 декабрь уни ўзининг расмий иш фаолиятини бошлади. Бу ҳам бизнинг бир бахтимиз, қишда мавсум якунига етган бўлади, ҳамма футболчиларимиз бўш бўладилар. Шунинг учун мана қаторасига иккинчи йил мухлис ва футболчилар ўртасидаги қизиқарли баҳсга гувоҳи бўляпсиз. 

Кечаги тадбир учун футболчиларни йиғиш қийин бўлгани йўқ. Бир кун аввал “Бунёдкор”га олтин медалларни топшириш маросимидаёқ, катта саҳнада “СА”ни 3 ёшга тўлгани билан тантанали тарзда табриклашганининг ўзиёқ, жамоамиз қилаётган ишлардан кўпчилик миннатдор бўлаётганлигига амин бўлдим. Бу хис туйғуларни бир сўз билан таърифлаш қийин. Шу кунлар давомида сайтнинг туғилган куни ҳақидаги хабарлардан сўнг кўча куйда кўпчиликдан илиқ гапларни эшита туриб, “СА” жамоасидан фахрландим. 2010 йилда “СА”ни оёққа туришида Нарзулла Сайдуллаев ва Беҳзод Назаровларнинг хизмати катта бўлди. У пайтлар Нарзулла 3 курс талабаси эди. Аммо уқув ва айтилган вазифани ўз пайтида бехато бажара олиши билан, бугун кўпчликнинг ҳурматига сазовор бўлди. Беҳзод Назаров ҳақида гапириб ўтирмайман. Унинг тахлиллари барчангизга мақул келиб келмоқда. “СА”да асосан ёшларга катта эътибор қаратдик. Исломбек Рустамбеков, Ҳумоюн Довуров, Толибжон Қосимов, Аброр Қодиров ва мана энди Омонжон Тўхтамирзаев. Ёшлардан кимдан билим олади, албатта катталардан. Ёшларнинг тарбиясида ўзим учун устоздек қадрдон кишиларга айланган Хайрулло Холиқов ва Бахтиёр Ширинов каби ўзбек футболининг энг олди журналистларининг ёрдамлари катта бўлди. Миразиз Муродовнинг таржималарини ("САФ") барчангиз ўқияпсиз. Камолиддин Алимовни “СА”да фаолият бошлаш арафасида турганлиги эса, кўпчилик учун қувончли хабар бўлса керак. Хорижда фаолият юритаётган легионерларимиз билан доимий алоқага эга бу журналистдан, 2014 йил “сюрприз” бор. 




Дангаса бўлсада, ёш тасвирчимиз Илҳом Рахматовдан тез кунларда янги-янги лойиҳаларни кутишингиз мумкин. Бундеслига борасидаги превью ва хабарларни сифатини ошишида бош ролни ижро этаётган Зохир Акрамхонов. Борт ортида “СА” йўлида хизмат қилаётган, Гайрат, Артём, Камила, Амал, Марат ва Леонид каби ака ва укаларга катта раҳмат айтаман. Жиззахда Умид Раимжонов МТЖ ўйинларида анча фаол тарзда бизга ёрдам берадилар. Хайрулло Васиевнинг ҳам чиқишлари чакки эмас. Сайтимизнинг рус тилидаги бўлимида Тимур Низаев ўз мақолалари билан иштирок этяптилар. Ахборот ҳамкоримиз, “Футбол Экспресс” газетаси раҳбари Шукрулло Исҳоқов ва унинг жамоаси – Бобурбек Турсунов, Абдулҳафиз Абдулазиз ўғлига катта раҳмат. Андижонлик дўстимиз Шуҳратбек Жўраевнинг интервьюлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотиб келяпти. Олий лигани ёритишда ёрдам берадиган ҳамкорларимиз, Фарғонадан Иброҳим ака. Бекободдан эса Исмоилжон Мамарасулов, Гулистондаги Энвер Гафаров ва Хоразмдан Икром Худайберганов. Азим Бухородан Азиз Салиҳовга катта раҳмат. 




Ўз маслаҳатлари билан доимо бизга тўғри йўл кўрсатиб келаётган устоз, Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаевга ташаккур! ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжарбек Ризаев доимий мурожатларимизга “лаббай”, - дея жавоб берадилар. Қолаверса Бахтиёр Маметовдек дўстимиз бор. Ҳасан Пирмуҳаммедовни эса катта ҳафрлар билан ёзаман, ҲАСАН! Дўст ва ака. У кишидан бундан ортиғини талаб қилиш адолатсизлик бўлса керак. ЎФФ тасвирчиси Жамолиддин Бобожонов, Улуғбек Мирзаев ва Шукруллаев. Ҳеч ким билмайдиган ахборотлар билан трансфер бозорида фаол бўлган Илҳом (фамилиясини ёзмайман, акс ҳолда ундан ахборотни беркитишади) акадан ҳам ўқувчиларимиз миннатдорлар. “Бунёдкор” ва “Насаф” матбуот котиблари Баҳодир Мирзаев ва Азиз Нурий. “Динамо”дан Усмон Ибодов, “Локомотив” вакиллари Маъмур Мамадалиев ҳамда Отабек Эшмаматов. “Қизилқум”дан эса Эркин Холбобо. 

Менимча “СА”нинг ютуғи, ажойиб жамоага эга эканлиги. Бу ҳаммаси эмас, энг одобли ўқувчилар ҳам айнан бизда эканлиги билан фахрланамиз. Сиз биз билан бўлинг, биз энди иш бошладик, энди 3 ёшга тўлдик. Жамоамизнинг аҳиллигига кўз тегмасин, сайтимиз ўқувчиларига оилавий бахт ва сихат саломатлик тилаймиз. Футбол бу ўйин ва унда биз душман эмас, дўст бўлишимиз керак. Кеча бу нарсага янада кўпроқ амин бўлдим. Бор бўлинг, азиз ўқувчилар!

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика