RU

Последние новости

09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  1 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  6 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  4 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  5 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  32

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли? Новости

Рюжи Сато жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўйинни япониялик Рюжи Сато бошқариб бориши ҳақида хабар бердик.

Шу тариқа, Рюжи Сато еттинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди.

2014 йил U19 Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон БАА билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Ушбу ҳакам 2015 йил Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урганди ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди.

Ўтган йил Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Локомотив"нинг "Фулад"га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди.

Бу йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқариб борди.

ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида "аждарлар" 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишганди. Ўша ўйинда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди. 3-турдан ўрин олган "Сепахон" - "Локомотив" учрашувида "темирйўлчилар" Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.

Ниҳоят 24 март куни Ўзбекистон - Филиппин учрашувида ҳам шу ҳакам фаолият олиб борган. Ўша баҳсда Анзур Исмоилов томонидан урилган ягона гол Ўзбекистонга ғалаба келтирганди - 1:0.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни бўлиб ўтади.  

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика