RU

Последние новости

22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  0 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  5 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  3 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  17 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  4 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  12 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  4 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  16 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз? Новости

Рюжи Сато ҳақида нималарни биламиз?

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Бугунги ўйинни кўпчиликка таниш Рюжи Сато бош ҳакам сифатида бошқариб боради. 1977 йил туғилган бу ҳакам 2009 йилдан бери халқаро майдонларда ишлаб келмоқда. 

Рюжи Сато айниқса ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Мьянма - Уммон баҳсининг 40-дақиқасида ўйинни тўхтатиб ном чиқарган. Ўшанда мухлислар ҳакам томон турли идишларни майдонга улоқтиришган. Натижада япониялик ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган ва ҳар икки жамоанинг қистовига қарамай учрашувни давом эттирмаган.


Рюжи Сато Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги бир нечта баҳсларни бошқарган. Қуйида у ҳакамлик қилган ўйинларни келтириб ўтамиз. 

2014 й. U-19 Осиё чемпионати. БАА - Ўзбекистон 2:2

2015 й. ОЧЛ. “Локомотив” - “Фулад” 1:1 

2015 й. Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея - Ўзбекистон 1:1 

2016 й. ОЧЛ. “Сепахон” - “Локомотив” 0:2 

2016 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Насаф” 2:1 

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Филиппин 1:0

2016 й. ЖЧ-2018 саралаш. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2017 й. ОЧЛ. “Ал Аҳли” - “Бунёдкор” 2:0 

2019 й. ОЧЛ. “Ал Наср” - "Пахтакор" 1:2 

2019 й. ОЧЛ. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

 

Кўриб турганингиздек, ушбу рефери вакилларимиз иштирокидаги 10та ўйинда ҳакамлик қилган. Охирги ўйинларни ёдга оладиган бўлсак, аввалги жаҳон чемпионати саралаш босқичида Тошкентда бўлиб ўтган Сурия ва Филиппин билан кечган баҳсларни Сато бошқарган ва ҳар икки беллашувни 1:0 ҳисобида мағлуб этганмиз. 

Бу йил ҳисобидан япониялик ҳакам “Пахтакор”нинг Осиё чемпионлар лигасидаги иккита ўйинида ишлади. Дубайда “Ал Наср” билан кечган баҳсда “Пахтакор” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олган бўлса, кейинчалик Жиддада ўтказилган “Ал Аҳли”га қарши ўйинни ҳам Сато бошқарди. 

Лекин биз учун муҳими кимнинг ҳакамлик қилиши эмас, шунчаки мухлисларга қизиқ бўлгани учун япониялик ҳакам статистикасини келтириб ўтдик. Биз учун муҳими терма жамоамизнинг қандай тактикада тўп тепиши ва якунда қандай натижага эришиши. 

Ўйлаймизки, ҳозирги Саудия Арабистонини бемалол енгса бўлади. Қолаверса рақибда янги мураббий иш бошлади ва унга ҳам жамоани бир маромга келтириш учун вақт керак бўлади. 

Абрамов рақибнинг мана шу ожиз томонидан фойдаланиб қолиши керак. Саудия Арабистонини бугун ютайликки, орадан беш кун ўтиб Фаластинга қарши баҳсни янада кўтаринки кайфиятда ўтказайлик. Бунинг учун аввало бугунги масалани ижобий ҳал қилиб олишимиз керак бўлади. Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика