Рюдигер "Реал"га ўтиши ҳақида: "Hala Madrid ва ортиқ ҳеч нарса. Барча мавжуд титулларни ютмоқчиман"
20 июн 2022 18:01
Новости
Рюдигер "Реал"га ўтиши ҳақида: "Hala Madrid ва ортиқ ҳеч нарса. Барча мавжуд титулларни ютмоқчиман"
Антонио Рюдигер "Реал"га ўтиши ҳақида гапирди.
"Бу барчамиз учун ўзгача кун. Ота-онамга миннатдорчилик билдирмоқчиман, сабаби уларсиз бу ерда бўлмас эдим. Улар бутун ҳаётим давомида мени қўллаб-қувватлашди.
Шунингдек президент [Флорентино Перес]га ушбу клуб учун ўйнаш имкониятини тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мадрид клуби ходимларига қабул учун раҳмат, бор кучимни ишга солишга ваъда беришим мумкин.
Барча мавжуд титулларни ютмоқчиман. Hala Madrid ва ортиқ ҳеч нарса", – дейди "Реал" ҳимоячиси.
Рюдигер Мадрид клубига "Челси"дан кетганидан сўнг эркин агент мақомида ўтди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии