RU

Последние новости

08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10

Рустам Умаров: "Олмалиқ" Осиё чемпионатида медаллар учун кураша олади" Новости

Рустам Умаров: "Олмалиқ" Осиё чемпионатида медаллар учун кураша олади"

Ўтган ҳафта футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Чемпионат финалида "Олмалиқ" клуби "Ардус" билан учта ўйин ўтказиб умумий 2:1 ҳисобида рақибдан устун келиб кетма-кет иккинчи бор мамлакат чемпиони бўлди. Биз якунига етган Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилган Рустам Умаровдан мавсум якунлари борасида интервью олдик.



Ўзбекистон кубоги финалларидаги мағлубият ҳақида
Кубок ярим финалида "Когон" билан қийин ўйинлар ўтказиб анча чарчаб қолгандик. Шу боис финал учрашувларида "Ардус"га имкониятни бой бериб қўйдик. Ўша баҳсда Николай Кравченко ўзини яхши ҳис қилди ва бир қатор зарбаларни қайтарди. Кубок финалида бир нечта асосий футболчимиз тикланишга улгуришмади.

Чемпионат финаллари ҳақида
Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги финалига йигитлар тайёр ҳолда тушишмади. Жароҳат олган футболчилар тўлиқ куч билан ўйнашмади. Мақсуд Файзуллаев жароҳати туфайли кубокда умуман ўйнамади. Жавлон Аноров ва Жамолиддин Шариповнинг бели оғриётганди. Шу тариқа биринчи баҳсда рақибга йирик ҳисобда ютқаздик.

Ўтган йилги сценарий яна такрорланди. Ўшанда кубокда ютқазиб қўйгандик, кетидан чемпионатнинг биринчи финалида ҳам мағлуб бўлгандик. Мураббий ва футболчилар билан йиғилиб чемпионатни бор кучимиз билан тугатишга сўз бердик.



Иккинчи ўйиндан олдин клубга терма жамоа массажчиси Расулов Даянов келиб қўшилди. У совуқ ванна ва турли йўллар билан иккинчи баҳсга тикланишимизга ёрдам берди. Иккинчи ўйинга анчайин тетик бўлиб тушдик ва 5:3 ҳисобида зафар қучдик. Яна совуқ ванна такрорланди. Умумий ҳисоб 1:1 бўлгач охирги ҳал қилувчи ўйинга худди Жаҳон чемпионати финалидек тушдик.

Рақиб дарвозаси олдида содир этган деярли барча вазиятларни голга айлантира олдик, ҳимояда ҳам яхши ўйнадик. Якунда "Ардус"ни мағлуб этиб кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон чемпиони бўлдик.  Ўша учрашувда биз 7 ўйинчи билан ўйнадик. Захирада атига 2 футболчи ўтирди. Истак-интилиш ва ғалаба қозониш - финал учрашувига айнан шундай шиор билан тушгандик!



Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида
Осиё чемпионатида бизга оғир гуруҳ тушди. Ливанда ҳам, Эронда ҳам ички чемпионатлар жуда кучли. "Тасисат Дарёи" клуби ўтган мусобақанинг ғолиби ҳисобланади. Улар бу йил ҳам ушбу совринни ўзларида сақлаб қолиш мақсадида Таиландга боришади. Гуруҳдан чиқадиган иккинчи жамоа номи "Ал Маядин" билан ўзаро баҳсда маълум бўлади.  

Агар гуруҳдан чиқа олсак "A" гуруҳидаги "Чонбури Блювейв" ва "Нагоя Оушенс" каби гигантларга қарши ўйнашимиз мумкин. Иккала клуб ҳам сўнгги йилларда Осиё чемпионати финалларига чиқишган. Чорак финал ҳам осон ўтмайди. Лекин ҳали вақт бор, рақибларни ўрганамиз ва мусобақага пухта тайёргарлик кўрамиз. Менимча "Олмалиқ" бу жамоалардан асло кам эмас ва медаллар учун кураша олади!



Кейинги режалар ҳақида
Биласиз Осиё чемпионати 15 июль куни старт олади. Ўзбекистон кубоги ва чемпионатидан сўнг "Олмалиқ" клуби 10 июнга қадар таътилга чиқди. Шундан сўнг жамоа тоғда жисмоний ҳолатни тиклаш учун йиғин ўтказади. Кейин мусобақа бошлангунига қадар залда тактика бўйича машғулот ўтказамиз.


Толибжон Қосимов ёзиб олди


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика