RU

Последние новости

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  3 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

Рустам Умаров: "Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг" Новости

Рустам Умаров: "Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг"

28-30 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин якунлангач терма жамоамизнинг асосий дарвозабони ҳисобланган Рустам Умаров билан суҳбатлашдик.

- Якунига етган йиғин ҳақида ўз фикрларингизни билдирсангиз.
- Декабрь ойи ўрталарида чемпионат баҳслари тугагани боис орада катта танаффус юзага келди. Йигитлар спорт формасидан чиқиб кетмаслиги учун мураббийлар Янги йил байрами арафасида қисқа муддатли йиғин ташкил қилишди. Бу йиғинда асосан жисмоний машқларга урғу берилди. Эрталаб югуриш машқларини бажардик, кечки пайт тўп билан ишладик. Йиғин анчагина фойдали бўлди дея оламан.

- Ушбу йиғинда терма жамоамизнинг асосий футзалчиси бўлган Константин Свиридов жароҳати боис иштирок этмади. Унинг жароҳати жиддий эмасми?
- Константин Свиридовнинг жароҳати қанчалик жиддий эканини билмайман. Унинг белида оғриқ борлиги туфайли чемпионатнинг охирги ўйинларда уколлар билан ўйнади. Шу боис ҳам мураббийлар унга хордиқ олиши учун имкон яратиб беришди ва бу йиғинга чақиришмади. Умид қиламанки Свиридов январь ойидаги йиғинда тўлиқ куч билан иштирок этади. У жамоамизнинг муҳим аъзоси ҳисобланади. 



- Осиё чемпионатидаги рақибларимиз Қирғизистон ва Ливанга қарши олдин ҳам ўйнагансиз. Уларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимиз осон дея олмайман. Сабаби барча жамоалар Осиё чемпионатига ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келади. Ўртада Жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди. Қирғизистон жуда яхши жамоа. Уларга қарши бир неча бор ўйнаганмиз. Ғалабалар доим қийин қўлга киритиларди. Ливан ҳам яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини интернет орқали кузатиб бораман. Турли мусобақалардаги ўйинларини томоша қилиб бораман. Саудия Арабистони ҳақида тўғриси ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Бироқ юқорида айтганимдек қитъа чемпионатида кучсиз рақиблар бўлмайди. Биз эса барча ўйинларга ғалаба учун тушиб гуруҳда биринчи ўринни олишимиз шарт.

- Бир неча йиллардан буён терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келаяпсиз. Ҳозирги дарвозабонлар орасида қачондир ўрнингизни эгаллашга муносиб бўлган посбонлар борми?
- Ўзбекистонда кўплаб ёш дарвозабонлар етишиб чиқмоқда. "Нафис" клубидаги икки ёш посбон Шавкат Ибрагимов ва Рамил Алмамедовнинг келажаги бор. Бундан ташқари Акмал Хазратқулов чемпионатнинг барча ўйинларида ўзини яхши томонлама кўрсатди. Айни пайтда терма жамоада мен, Клим Тюгаев ва Акмал Хазратқулов ўйнамоқда. Осиё чемпионатида кимни асосий таркибда туширишни бош мураббий ҳал қилади.

- Кириб келган 2016 йилда мухлисларга айтар сўзингиз.
- Барча мухлисларни, халқимизни Янги йил байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Барча ёмонликлар эски йилда қолиб кетишини, янги йилда фақат яхшилик бўлишини тилаб қоламан. Бизни бу йилда Осиё чемпионати кутиб турибди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб туринг. Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика