RU

Последние новости

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  6 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  7 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Рамзий терма жамоага кирганимдан хурсандман”

Олий лиганинг 25-тур якунларига кўра, сайтимиз ходимлари томонидан тузиб чиқилган турнинг рамзий терма жамоасига “Металлург” бош мураббийи Мирсодиқов бош мураббий этиб тайинланди.
Катта эҳтимол билан Рустам Тўхтамуродовичнинг ўзи бундан бехабар дея у кишининг ўзи билан боғландик.

- Рустам ака, матбуотни кузатиб борасизми? Газета ва интернет сайтларида чиқаётган хабар ва янгиликларга қизиқишингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам, охирги йилларда матбуотни деярли кузатмай қўйганман. Одамни ёши ўтган сари қандайдир аввалгидек қизиқиш бўлмай қоларкан. Лекин шогирдларим ўзимизга алоқадор бўлган мақолалар чиқса, айтиб туришади.

- “СА” сайти олий лиганинг ҳар бир туридан сўнг рамзий терма жамоа тузиб чиқади. 25-тур якунларига кўра, бош мураббий сифатида сиз қайд этилдингиз.
- Очиғи, бундан ҳам хабарим йўқ. Лекин хурсандман. Мехнатимизни қадрлаганинглар учун миннатдорман. Йигитларга айтаман ва сайтингларга кириб беришади. Кейин буни ўзим ўқиб чиқаман.

- Сизнингча қайси ҳамкасбларингиз бунга лойиқ эди?
- “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” мураббийларини кўрсатган бўлардим. Айниқса “темирйўлчилар” икки бор ҳисобда ортда қолаётиб, ғалабани ўз томонларги оғдириб олишгани эътирофга лойиқ.

- Бошқарувингиздаги “Металлург” сафарда дуранг қайд этди. Навоийдаги ўйин ҳусусида нима дейсиз?
- Учрашув шиддатли ва муросасиз руҳ остида ўтди. Шу куни ҳар икки жамоага ҳам ғалаба керак эди. Уч очко билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Бироқ айрим вазиятларда йигитларга совуққонлик етишмади. Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Муҳими ютқазмадик.

- “Қизилқум” собиқ жамоангиз ҳисобланади. Айтингчи сиз бошқарган жамоа билан ҳозиргисини қандай фарқи бор?
- Мен бу жамоада 2003 йили ишлагандим. Албатта фарқи бор. Таркиб борасида ўзгаришларни кўриш мумкин. Мен ишлаган пайтларда Вячеслав Пономарёв, Марсель Идиатуллин, Файзулла Аҳмедов, Одил Исабоев сингари тажрибали ўйинчилар бўлган. Шунингдек бугунги кунда “Металлург”да ўйнаётган Маъмур Икромов билан Саидкомил Акбаров ҳам шунда “Қизилқум” жамоасида тўп тепган. Ҳозир умуман бошқа таркиб. Клуб йўналиши ҳам ўзгарган.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика