RU

Последние новости

21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  1 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 0:0 (матнли трансляция)  0 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  14 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  9 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  24 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман”

“Металлург” – “Нефтчи” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов ҳам иштирок этди.
- Очиғини айтсам мен бугунги ўйин ҳақида тайинли гап айтишим қийин. Эртага учрашув дискини кўриб чиқиб шундагина бир хулоса чиқаришим мумкин - дея гап бошлади Мирсодиқов.

- Мен шуни олдиндан сезгандимки, битта ўйин яхши ўйнасак кейинги тур қийин бўлади. Бугун шундай бўлди. Турнир жадвалида “Нефтчи” билан ёнма-ён тургандик. Шу боис йигитлар руҳий томондан ўзларини унчалик тайёрлай олишмади. Бунинг натижасида баҳснинг 3-дақиқасидаёқ тезкор гол ўтказиб юбордик. Бундан олдинги турда “Насаф”га қарши эса ҳар тўп учун курашда ютқазмасдан ўйнадик. Футболда шунақаси ҳам учраб туради.

- “Нефтчи” жамоа яхши шаклланган. Уларга озгина омад етишмаяпти. Учрашув охирларида дарвозабонимиз Маъмур Икромов маҳорат кўрсатиб бизни иккинчи голдан асраб қолди. Акс холда бугунги ўйин ҳам дуранг билан якунланишини мумкин эди. Қолаверса ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда ҳам фарғоналикларда бир неча маротаба голли вазиятлар юзага келди. Бугун омад биз томонда бўлди деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика