Рустам Мирсодиқов: "Машъал" битта имкониятдан фойдаланди"
14 авг 2017 09:20
Новости
Рустам Мирсодиқов: "Машъал" битта имкониятдан фойдаланди"
“Металлург” – “Машъал” учрашувидан кейин бекободликлар устози Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.
- Ўйинни кўрдинглар, тинимсиз ҳужум уюштирдик. Кўплаб вазиятлар яратдик. Афсуски, улардан фойдаланишда оқсадик. Самарқанддаги ўйинда қанотларимиз фаоллик кўрсатишганди. Бу сафар эса нимагадир аксарият ҳолатларда ҳужумчиларимиз марказдан ёриб киришга уринаверишди. “Машъал” эса жуда тартибли ҳимояланди. Уларда битта имконият бўлди ва ундан фойдаланишди. Ўйин сифатидан қониқмадик. Кейинги учрашувгача футболчиларнинг руҳияти борасида ишлаймиз. Йўл қўйилган хатоларни таҳлил этган ҳолда, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз, дейди Рустам Тўхтамуродович.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Комментарии