Рустам Мирсодиқов: Кўрсатаётган ўйинимиздан кўнглим тўлмаяпти
23 мая 2014 22:37
Новости
Рустам Мирсодиқов: Кўрсатаётган ўйинимиздан кўнглим тўлмаяпти
“Бунёдкор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот ажуманининг биринчи қисмида бекободликлар устози иштирок этди.
- Учинчи ўйиндирки кўнглим тўлмаяпти. Йигитларимиз ўз имкониятларини юқори баҳо бериб юборишдими ёки “Бунёдкор” салобати босдими шогирдларим қўрқиб ўйнашди. Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди. Бир ҳужумчи тактикасини ишлаб чиққандик. Биринчидан сафарда, иккинчидан “Бунёдкор”дек кучли жамоа билан ўйнаётгандик. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқни кучайтирдик. Аммо “қалдирғочлар” яхши ҳимояланишди. Таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўз сўзини айтди. Маъмур Икромов, Шаҳзодбек Нурматов ва Александр Ковалёв сингари ўйинчилар етишмади, - дейди Рустам Тўхтамуродович.
Комментарии