RU

Последние новости

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  18 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Рустам Мирсодиқов: “Бир қатор футболчиларнинг йўқлиги билинди” Новости

Рустам Мирсодиқов: “Бир қатор футболчиларнинг йўқлиги билинди”

“Нефтчи” – “Металлург” (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.
“Бугун озгина бизга тажриба етишмади. Чунки бугун асосий таркибнинг аъзолари Александр Ковалёв, Зоҳид Абдуллаев, Миртўра Акбаров ҳамда Шаҳзод Нурматов турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Албатта уларнинг йўқлиги бугунги учрашувда билинди. Леким барибир ёшларга ҳам имконият бериш керак эди. Ўйлайманки тажрибали футболчиларимиз йўқлиги билинди", - деб гап бошлади Рустам Мирсодиқов.

- Бунгача “Нефтчи”га келиб қанча ўйнаган бўлсак, жамоанинг ўз ўйин услуби бўларди. Қандайдир руҳият бор эди. Лекин бугун бу нарса кўринмади. Бугун йўқотишлар бўлгани учун ўзимизнинг ҳам ўйинимизда бу нарса билинди. Футболда 2-3 та етакчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига таъсир кўрасатади. Агарда юқорида айтиб ўтилган ўйинчилар бўлганида бугун бошқача кечарди.

- Мағлубиятдан кейин хатони ўзимдан қидираман. Қаердадир хатога йўл қойилган ёки таркиб танлаш борасида хато қилган бўлишим мумкин.

- “Металлург” янги жамоа эмас. Шунинг учун кетма-кет мағлубиятлардан кейин йигитларни тайёрлаш қийин кечяпти деб айта олмайман. Деярли бир хил таркиб билан ўйнаяпмиз. Шу боис ўйлайманки кейинги учрашувга болларни тайёрлаш қийин кечмайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика