Рустам Дўрмонов: "Танаффус пайтидаги қизил карточкалар якуний натижага ўз таъсирини ўтказди"
14 окт 2016 22:05
Новости
Рустам Дўрмонов: "Танаффус пайтидаги қизил карточкалар якуний натижага ўз таъсирини ўтказди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Дўрмоновлар иштирок этишди.
Учрашувни биринчи бўлимини яхши ўтказдик. Бунинг самараси ўлароқ ҳисобни очишга ҳам эришдик. Танаффус пайтида ҳар икки жамоадан икки нафардан футболчини майдондан четлатилиши якуний натижага ўз таъсирини ўтказди. Бухороликлар сафида қизил карточка олган футболчиларни ўрни у қадар билинмаган бўлиши мумкин. Негаки, уларда бир хил кучга эга бўлган футболчиларнинг сони кўпчиликни ташкил этади. Биздан қизил карточка олган Қаҳрамон Маҳаммаджонов ва Дилшод Жабборовлар жамоамизда етакчи саналишади. Айнан уларнинг майдонда йўқлиги иккинчи бўлимда жамоамиз зарарига ишлади.
Жамоада футболчиларни алмаштириш борасидаги қарорларни жамоа бош менеджери Равшан Бозоров масъул саналади. Абдумалик Абдуллаев бироз толиқиб қолганлиги сабабли унинг ўрнига Владислав Алексинни майдонга туширгандик. Ушбу ўйинда Алексиндан кўп нарсани кутганидек. Лекин, у ўйинга киришиб кета олмади. Усмон Асқаралиев жамоа мураббийлар штабида ишламоқда. Ушбу мутахассис махсус лицензияга эга бўлмаганлиги сабабли захира ўриндиғида ўтириш имконига эга эмас, - дейди Рустам Дўрмонов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии