RU

Последние новости

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  94 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Рустам Ашурматов РПЛдаги ҳамюртларимиз, Файзуллаев, терма жамоа ва Осиё футболи ҳақида. Миллий жамоа ҳимоячиси билан катта интервью Новости

Рустам Ашурматов РПЛдаги ҳамюртларимиз, Файзуллаев, терма жамоа ва Осиё футболи ҳақида. Миллий жамоа ҳимоячиси билан катта интервью

"Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов маҳаллий рус нашрига интервью берди.

— Ярим йилдан бери Россияда ўйнаяпсан. Мамлакатга тезда кўникишнинг уддасидан чиқдингми?

— Жуда осон, сабаби Қозондаги барча нарса ўзимизнинг Ўзбекистондагиларни эслатади. Татар ошхонаси ҳудди бизникидек. Маданият ҳам ўхшаш, шунингдек Қозонда кўплаб чиройли масжидлар бор. Ҳатто тилларимиз ҳам ўхшаш. Агар кимдир менга татар тилида секин гапирса, деярли барчасини тушуна оламан. Оиламга бу ерда яшаш қулай, Қозон — жуда чиройли ва қулай шаҳар.

— "Рубин"да ўзбекистонлик футболчи билан улкан муносабатлар бор. Қозонда Андрей Фёдоров, Виталий Денисов, Вагиз Галиулин ўйнашган. Ўзбекистонда ҳам ортингдан "Рубин"ни ҳам кузатишмоқдами?

— Ҳа, шунингдек Марат Бикмаев ва Баходир Насимов ҳам "Рубин"да бўлишганини биламан. Ўзбекистонда оз бўлса ҳам футболни кузатадиган барча учун "Рубин" катта клуб ҳисобланади. Бизга анча аввалдан, аниқроғи Қурбон Бердиев жамоада ишлаганида ва ўрта осиёлик футболчи ва мураббийларни таклиф этишган пайтданоқ "Рубин"га қизиқишади. Ўзбекистондаги мухлислар ва журналистлар "Рубин"га ўтишдан сўнг менга кўпроқ қизиқа бошлашди. Ҳатто Жанубий Кореяда ўйнаганимда ҳам бунга яқинроқ ҳам ҳеч нарса бўлмаганди. Ўзбекистонда футболга қизиққанларга Кореянинг топ жамоаларини айтишим мумкин, аммо уларни эслашлари амри маҳол. Агар "Рубин"ни айтсам, унда ҳар бир одам жамоа ҳақида нимадир дея олади.



— Ўзбекистонда "Рубин"га бўлган қизиқиш ҳақида гапиряпсан. Ўзбекистонлик ўйинчиларга қанчалик Россия томонга қизиқиш бор. Сабаби клублар эндиликда еврокубокларда ўйнамаяпти, мамлакат эса ОФКга ўтмади.

— Халқаро ўйинлар — футболчилар учун муҳим. Балки кўплар айнан шу сабаб ҳозирда бу ерга келишга тайёрмасдирлар. Аммо, Россия чемпионати даражаси унчалик катта бўлмаса ҳам Ўзбекистонникидан юқорироқ. Россия клубларидан ўзбек ўйинчиларига таклиф тушганда кўплар ҳатто бугуноқ Россияга келишга тайёрлар.

— Шу билан бирга, Файзуллаевнинг "Пахтакор"даги собиқ мураббийи Максим Шацких Аббос ЦСКАга ўтиш қарори хато бўлгани, унинг фикрига кўра, Россияда ўсиш деярли имконсизлигини айтганди. Сен унинг гапига қўшилмайсанми?

— Уни ҳурмат қиламан, аммо менимча у бу гапни Аббос жамоадан кетганидан хафа бўлиб айтган. У кучли футболчи билан хайрлашишни хоҳламаган, шу сабаб трансферни шундай изоҳлаган. Менимча, Шацкихнинг ўзи ҳам Россия лигаси Ўзбекистонникидан кучли деб ўйлайди.



— Аббос Файзуллаев ЦСКАдаги илк ўйинлариданоқ РПЛни ларзага келтира бошлади. Россиядаги экспертлар уни мавсумнинг бош кашфиёти деб аташмоқда. Сен унинг "армиячилар" сафида шундай кучли старт олишини кутганмидинг?

— Йўқ, у бирдан асосий таркибда ўйнайди деб ўйламагандим. Албатта, бунга қадар уни билардим, у — жуда иқтидорли ўйинчи, аммо мен учун унинг бундай бошлаши кутилмаган бўлди. Ҳатто Ўзбекистонда ҳам унинг бунчалик тез бундай даражага чиққанидан барча ҳайратланмоқда.

— ЦСКА бир неча ойлардаёқ Аббоснинг трансферини қоплаб бўлди. РПЛнинг бошқа клублари ҳам ўзбекистонлик ўйинчиларга яна ҳам кўпроқ эътибор қаратишадими?

— Шомуродов "Ростов"да ўз даражасини кўрсатганидан сўнг барча рус клублари скаутлари ҳаммани кузатишади. Ўшандаёқ кўпларга эътибор қаратишган. "Рубин" бир йил олдин 19 ёшда бўлган Умарали Раҳмоналиевни олди. Аммо, Аббосдан сўнг янада кўпроқ россиялик скаутлар бутун мамлакат бўйича ўйинчиларни излашади.

— Файзуллаев одатий ҳаётда қандай одам?

— Жуда камтар ва яхши йигит. Россияда буни қайд этишади ва бу биз учун муҳим, сабаби барча Ўзбекистондан қандай тарбияли йигитлар келаётганини кўради. У терма жамоада кўп вақтини мен, Шомуродов, Шукуров билан ўтказади ва ўзини ҳурмат билан тутади. "Рубин"даги Раҳмоналиев ҳам шундай, сабаби бизнинг маданиятимизда ўзидан каттани ҳурмат қилиш биринчи ўринда. Ушбу авлодда кучли футболчилар борлиги жуда ёқимли.

— Аббос "Пахтакор"да Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлардан сўнг осонлик билан янги даражага чиқиши мумкинлигини кўрсатди. У Европада ҳам ўзини шундай ёрқин кўрсата оладими?

— Ҳа, бунга шубҳа қилмайман, аммо кетишга ҳали эрта. Камида бир йил олдин Россияда ўйнаш керак. Асосийси шошмаслик керак. Агар барчасини ташлаб кетса, унга қийин бўлади. Барибир у кучайиши ва қўшиши керак бўлган жиҳатлар бор. Шундан сўнг Европада катта карьера қуриши мумкин деб ўйлайман.

— Сен Россиядаги яна бир йил ҳақида айтяпсан, балки у ЦСКА ва РПЛ афсонаси бўла олар?

— Бу ерда узоқ вақтга қолади деб ўйламайман, у Европада ўйнашни хоҳлайди, у атиги 20 ёшда. Аммо, Европага йўл олишдан олдин Россияда ўз даражасини жуда яхши кўтариб олиши мумкин.

— Россия ҳозирда халқаро турнирларда ўйнамаяпти, шу сабаб мамлакатда қўшни давлатларни фаол тарзда кузатишмоқда ва бунга Ўзбекистон ҳам киради. Жаҳон чемпионати иштирокчилари оширилишидан сўнг сизларда турнирга йўл олиш учун ажойиб имконият бор. АҚШ, Канада ва Мексикага 2026 йилда боришга қандай имкониятлар бор?

— Бизда доим яхши имкониятлар бўлган. Бир неча бор бир қадам қолганда тўхтаганмиз, шу сабаб ҳозирда барча ҳаёлимиз жаҳон чемпионатига йўл олиш. Саралашни яхши бошладик, оғир ўйинни ютдик, бундан ташқари Туркманистондаги сунъий майдонда. Кейинги ўйиниимиз Эронга қарши, уларга қарши жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, саралаш эндигина бошланди ва Эронга ютқазган тақдиримизда ҳам имкониятларимиз бўлади (интервью Эрон билан ўйинга қадар ёзилган, Ўзбекистон унда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади). Аммо, уларни юта олмас эканмиз, умуман нега жаҳон чемпионатига бориш керак?



— Мамлакат раҳбари мақсад жаҳон чемпионатига йўл олиш демоқдами?

— Ҳа, бизга доим бош мақсадимиз шу эканлиги айтилади. Биз шунингдек доим Осиё кубогида муносиб иштирок этишимиз керак. У йил бошида бўлади ва уни ютишни хоҳлаймиз. Олдин терма жамоа ярим финалга қадар етиб борган, эндиликда кейинги қадамни ташлаш керак. Аммо, биз учун энг асосийси — жаҳон чемпионати. Тарихга киришни хоҳлаймиз. Орзуим — барчага Ўзбекистонни жаҳон чемпионатида кўрсатиш ва мамлакатимиздаги инсонларни хурсанд қилиш.

— Агар барчаси ўхшаса, унда сизларда уч йилдан сўнг Ўзбекистондан Шимолий Америкага супер саёҳат бўлади. Аммо, жорий мавсум сенинг тақвиминг оғир. "Рубин"дан сўнг йил сўнггида терма жамоага йўл оласан, у ердан эса Қатардаги Осиё кубогига. Қанчалик қийин?

— Ҳозирданоқ бунинг қанчалик оғир эканлгиини тушуняпман, сабаби ёзгача танаффуссиз ўйнаймиз ва шуғулланамиз. "Рубин" билан якуний ўйиндан сўнг Амирликлардаги йиғинга отланамиз, шундан сўнг эса Қатарга учамиз. Менимча рафиқам ҳеч қачон бундай тартибга кўника олмайди, у зерикади ва узоқ вақт давомида бошқа жойларда бўлишим бироз хафа қилади (кулади).

— Олдинги ўйинга кўра, Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари тахминан битта даражадек кўринмадими? Бундан ташқари, ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

— Биз Россия билан битта даражада бўлишни хоҳлардик, аммо тўғрисини айтганда россиялик футболчиларнинг даражаси бизникидан кўра бироз юқорироқ. Умуман олганда, Россиядаги футбол бироз кучлироқ, аммо биз юқорилашга ҳаракат қиламиз ва сўнгги йилларда терма жамоамиз кучайди деб ўйлайман.

— Терма жамоангиз етакчиси ва сардори — Элдор Шомуродов. Сен у билан анча вақтдан бери танишсан, ҳозирда унинг ишлари қандай?

— Элдор — энг яқин дўстим. Ҳозирда "Кальяри" кам ўйнаётганидан хафа. Барча унда Италияда олдингидек яхши эмаслигини кўрмоқда. Аммо, унга А Серия ёқади. У ҳали қолади деб ўйлайман. "Кальяри"да эмас-у, аммо унга Италиядаги барчаси жуда ёқади: ҳаёт ҳам, лига ҳам.



— Эски дўст сифатида уни "Рубин"га чақирмадингми? Унга Қозонда Ростов-на-Донудан кўра қулайроқ бўлиши мумкин.

— Йўқ. Италияда ўйнаётганда қандай қилиб уни чақиришим мумкин. Аммо, Ўзбекистонда ўйнаётган бўлганда, албатта, бирдан "Рубин"га чақирардим!

— У Россияга қайтишни ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаяптими? Ёзда "Спартак"нинг у билан шартнома имзолашни хоҳлагани ҳақида ёзишганди.

— Йўқ, Россияга қайтишни ўйламаяпти.

— Бизда терма жамоага "Монако"дан Головин келганда унинг даражаси жамоадаги қолганлардан қанчалик кучли эканлиги яққол кўринади дейишади. Шомуродов билан ҳам шунақа ҳолатми?

— Ҳатто, машғулотлардаёқ унинг даражаси бошқа эканлиги кўриниб туради. Элдор — терма жамоамиз сардори ва у билан бизнинг ўйинимиз умуман бошқача кечади. У бошқа тезликда ўйнайди ва унда бошқа сифатлар мавжуд. Шунчаки бошқа футболчи.

— Шомуродов билан биргаликда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Осиёдаги барча турнирда ҳаракат қиласан. Россия бир ярим йилдан бери ОФКга ўтиш ҳақида ўйлаяпти. Бу қадамни амалга ошириш керакми?

— Агар менга боғлиқ бўлганда ОФКга ўтмаган бўлардим, сабаби бу бошқа даража. Россия аллақачон Европа жамоалари билан ўйнашга кўниккан, шу сабаб терма жамоангиз энг кучли жамоалар билан деярли бир хил даражага эга. Яхшиси кутиш керак. Келажакда Россияга еврокубокларни қайтаришади деб ўйлайман, терма жамоангиз эса яна турнирларда ўйнайди.

— Аммо, Осиё футболида бутун бошли Саудия Арабистони феномени бор. Собиқ клубинг "Навбаҳор" ноябрь ойи охирида Малком, Кулибали, Невеш ва бошқа юлдузларга эга "Ал Ҳилол"ни қабул қилади. Бу қанчалик Осиё футболининг ривожланишига ёрдам беради?

— Шунингдек, Олмалиққа ОКМК учун Бензема ва Кантега эга "Ал Иттиҳод" келади. Чипталар аллақачон қолмаган деб ўйлайман. Ўзбек мухлисларига юлдузларни кўриш жуда ёқимли деб ўйлайман. Бунинг фойдаси бор. Осиё футболи учун ҳам яхши, ўйинчилар бундай рақиблар билан ўйинлардан сўнг ўсишади. Аммо, терма жамоалар учун ҳеч нарса ўзгармайди. ОФК даражаси олдингидек қолади.



— Терма жамоадаги шеригинг Жалолиддин Машарипов яқингача "Ал Насср"да Криштиану Роналду билан ўйнади. Бу тажрибани эслайдими?

— У Роналду билан яхши муносабатларни, унинг бошқа ўйинчилар билан бир хил гаплашганини айтиб беради. У эътибор берган энг асосий нарса юлдузлар келишидан сўнг футбол даражаси ўта юқорилагани бўлган. Ҳозирда бу топ чемпионат.

— Агар Саудия Арабистонидан таклиф тушса кўриб чиқармидинг?

— Буларнинг қандай кўринишига қизиқаман. Бундан ташқари, юлдузларга қарши ва улар билан ўйнаш..., аммо ҳозирда барча ўй-фикрим "Рубин" билан боғланган. Биринчи даврани саккизинчи ўринда якунладик, аммо кўпроғини хоҳлаймиз. Жамоада ўзимни кўрсатиш ва "Рубин"га юқори ўринларни эгаллашда ёрдам бера олишимга умид қиламан.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика