RU

Последние новости

22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  50 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  9 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз Новости

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз

15 февраль куни 1994 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси мураббийи сифатида тарихий ғалабага эришган Рустам Акрамов вафот этди.

Рустам Акрамов 1948-йил 11-августда Тошкент вилоятининг Янгибозор шаҳарчасида туғилган. 1970-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол факультетини тамомлаган. Шунингдек, Москвадаги жисмоний тарбия институтида аспирантурада таҳсил олган. 1975-йилда “Селекция усуллари ва терма жамоаларни тайёрлаш бўйича тадқиқотлар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Аспирантурани тугатгач, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланган. 1978-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 1987-йилгача ишлаган. 1984-йилда доцент илмий унвонини олган. 1987-1989-йилларда Жазоир миллий университетининг футбол кафедраси профессори бўлган. Ўша йилларда Франциянинг “Бордо” футбол клубида мураббийлик маҳоратини оширган.

Рустам Акрамов 1967-1973-йилларда Тошкентнинг “Политотдел” ва “Пахтакор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 1974-йилга келиб мураббийлик фаолиятини бошлаган ва Москванинг “ЦСКА” клубининг ёшлар таркибига устозлик қилган.

Рустам Акрамович 1990-йиллар бошида Жазоирда ишлаган, “УСМ Алгер” клубига (1990-1991) мураббийлик қилган ва Жазоир терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йили футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ташкил этилди. Янги жамоага Рустам Акрамов мураббий этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё кубоги ғолибига айланди.

1994-йилда Ўзбекистон терма жамоаси Мустақиллик кубоги халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди. Йил якунига кўра, Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлди.

Шу билан бирга, Рустам Акрамов Тошкентнинг “Пахтакор” клубига мураббийлик қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги турнирдаги ғалабасидан сўнг, Рустам Акрамов давлатимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлди.

1995-йилда Рустам Акрамович Ҳиндистон терма жамоасини бошқаришга таклиф қилинган. 1997-йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ишлаган. 1998-йилда ОФКнинг техник директори этиб тайинланган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар маркази техник директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Рустам Акрамов футболга оид 30 дан ортиқ асар, 100 га яқин илмий мақола ва 6 та китоб ёзган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика