RU

Последние новости

01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  2

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир" Новости

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Албатта "Пахтакор"дек кучли жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи биз учун ижобий натижадир. Бундан хурсандмиз. Бугун асосийси мухлислар уйларига хурсанд кайфиятда қайтди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун бор кучини берган холда ўйнаб ишқибозларимизни қувонтирди. Бундан  мен ҳам хурсанд бўлдим, - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

-  Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" ҳозирда олий лига пешқадами бўлиб турибди. Бу жамоа қарши ўйин ҳар қандай жамоа учун қийин кечади. Футболчиларимиз дастлабки 20 дақиқани катта ҳаяжон остида ўтказишди. Бундай холат илгари биз футбол ўйнаган пайтларда ҳам учраб турарди. Чунки рақиб жамоанинг номи футболчиларни бироз чўчитади. Шу боис бугун йигитларга, уларнинг таркибида ҳам сизларга ўхшаган футболчилар ўйнаёди, ҳайиқмасдан, ортиқча ҳаяжонга берилмасдан ўйнанглар деб уқтирдим. Учрашув бошларида тўпни ўзида сақлаб турмасдан, манзилсиз тўп узатишлар учради. Лекин кейинроқ ҳаммаси изига тушди.

- Очиғини айтганда, бугун қарши ҳужум тактикаси остида ўйнашга қарор қилдик. Ҳимояни унутмаган холда, қарши ҳужумдан унумли фойдаланиш кераклигини футболчиларимга айтгандим.

- Жавоб ўйини олдидан нима дейишим мумкин? Бугун дастлабки ўйинни ўз майдонимизда ўтказдик. Дуранг қайд этганимизнинг асосий сабабларидан бири бу ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз бўлди. Қолаверса майдонимизнинг холати у қадар талаб даражасида эмас, ҳозирча. Жавоб ўйинини энди "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Албатта ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биламан жавоб ўйинида бизга осон бўлмайди. Лекин бу биздек биринчи лига жамоаси учун синов вазифасини ўтаб беради. Бу орқали ўйинчиларимиз ҳам маҳоратларини оширади. Мана бугун улар маълум миқдорда ўсишга эришди деб ҳисоблайман.

- Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз у қадар юқори бўлмаса-да, Тошкентда кечадиган баҳсда ижобий натижага эришиш ва шу орқали мухлисларимизни хурсанд этишга уринамиз. Асосий бўлимларда дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига қадар етиб бора олсак, балки лотореяда омадимиз келиб қолар. Буни вақт кўрсатади.

- Олий лигага чиқамиз деб кафолат бермаган бўлардим. Лекин ҳаётда ҳамма нарсани иложи бор. Фақат бунинг учун чин дилдан ҳаракат қилиш керак бўлади. Раҳбарият томонидан элитага чиқиш вазифаси қўйилган экан, бу мақсад йўлида бор кучни ишга соламиз, - дейди Абдуллаев.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика