RU

Последние новости

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  21 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  17 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  375 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  21 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  36 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали" Новости

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"

"Пахтакор" жамоаси бугун хориж йиғини доирасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига қарши кечган ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда(0:3) енгилишганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилишга интилишди. Бош мураббий Питер Хюистра иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди. Шулардан бири бўлган Руслан Розиев ушбу баҳсдан сўнг сайтимизга қисқа фикрларини билдирди. 


"Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши тўп тепиш доим ёқимли бўлган. Иккинчи бўлимда асосий таркиб учун курашаётган ёш футболчилар майдонга туширилди. "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир. Яхши таассуротлар қолди, дея оламан.

Майдонга тушишимиздан олдин мураббий биринчи бўлимдагидек кўрсатма берди. Фақат ишончли ҳаракат қилишимизни айтди, холос. Кейинги учрашувни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа ўтган йилгидан кучайган. Ўшанда мен Россиядаги ўйинда иштирок эта олмагандим. Умид қиламанки эндиги сафар Тедеско шогирдларига қарши майдонга тушиш насиб қилади. Албатта, биринчи ўринда реванш олиш сўнг ғалаба қозониш учун тўп тепамиз. Мазкур учрашувдаги ғалаба нафақат биз, балки, бутун Ўзбекистон учун завқли бўлади",- дейди Руслан Розиев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика