RU

Последние новости

14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  0 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  2 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  12 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Хоразм" аҳлини, клубимиз раҳбарияти ва барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди. Биз ғалабалар учун курашиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз.

Бугунги ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг "Турон" ҳужумларни кучайтирди. Иккинчи бўлимда 5 та ҳимоячи билан ўйнадик. Бор эътиборни қарши ҳужумларга қаратдик. Бу ўз самарасини берди ва якунда ғалабага эришдик.

- "Хоразм" Про-лиганинг авж палласига келиб ўз ўйинини топиб олдими? Кетма-кет 2 та ўйинда "Турон"ни мағлуб этилиши нима билан боғлиқ?

- Биз имкон қадар чиройли ўйнашга интилаяпмиз. Аммо, рақиблар сафида даражаси юқори футболчилар бор. Масалан, "Турон" сафидаги футболчилар анчайин савияли эди. Шундан келиб чиқиб натижа борасида ўз стратегияларимизни ишга солаяпмиз.

- Роки Марчианонинг сермаҳсуллиги ҳақида нималарни айта оласиз?

- Марчиано яхши савиядаги футболчи. У машғулотларда берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажараяпти. Бундан ташқари индивудиал тарзда ҳам ишлаяпти. Нафақат Марчиано, балки бутун жамоамиз ғалабалар учун астойдил курашаяпти.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика