Руслан Аҳмедов: "Тан олиш керак, "Локомотив" биздан тажрибали"
06 апр 2023 22:45
Новости
Руслан Аҳмедов: "Тан олиш керак, "Локомотив" биздан тажрибали"
Про лига 4-тури доирасидаги "Хоразм" – "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.
Ўйин ҳақида
— Бугун ҳужумкор ўйин намойиш этдик, лекин омад етишмади. Тан олиш керак, "Локомотив" биздан тажрибали. Танлаган тактикамиз бўйича, стандартлардан гол уришимиз керак эди.
— Икки асосий таркиб футболчингиз кетди, уларнинг ўрни билиндими?
— Албатта, билинди. Бир нафар футболчи кетганда ҳам билинар эди. Ротациялар қилдик. Йигитлар ҳаракат қилишди, уларга эътирозим йўқ. Бу футбол. Хато қилмасликдан ҳеч ким ҳоли эмас.
— Бугунги ўйинда яхши ҳаракат қилган Азизбек Баҳромовнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Ҳа, унинг ўйини яхши. Ҳали 19 ёш бола, гол урди, ҳаракатлари ҳам яхши. Худо хоҳласа келажакда яхши ҳужумчи бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии