RU

Последние новости

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  2 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа" Новости

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа"

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" билан дурангдан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир бўлиши кутилганди. Айни дамда бизда ҳолат оғир эди. Жароҳатлар, дисквалификация сабабли ҳатто захирадаги футболчилар ҳам камчиликни ташкил қилди. Ёшлар бор, бироқ ёрдам берадиган даражада эмас. "Қўқон-1912"ни яхшилаб ўрганиб чиқиб, тайёрландик. Умуман олганда барча учрашувларга шундай тайёрланамиз. Бугунги рақибни яхши тахлил қилганимиз сабаби - айни дамда "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилмоқда, "Локомотив" ва "Динамо"га улар жиддий қаршилик кўрсатишяпти, ёзда таркибини ҳам кучайтириб олди. Бугунги дурангни эса олтинга тенг деса бўлади. Ҳозир кучли бешликка ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун йигитлардан шуни талаб қилгандим. Доимо ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Бироқ бу футбол. Ютиш ҳам ютқазиш ҳам мумкин. Бугунги дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Ҳимоядаги ўйин анчагина яхши бўлди. Аммо ҳужумда қандай муаммолар бор?

- Таркибдаги ёшлардаги тажриба. Ниёзметов ушбу мавсум давомида захира футболчиси эди. Мана бугун унда имконият бўлганди. Шунда ҳам у ўз даражасида ўйнади. Келаси ўйинлардан у ўзини кўрсатишни бошласа керак. Чунки уни 3 ҳужумчилик тактика билан биринчи марта ўйнатишим. Шу сабабли унда тушунмовчиликлар бўлган. Ҳимояда йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди, яъни, гол ўтказиб юборишмади. Ҳужумда эса қарши ҳужумлар асосида ўйнашни режа қилгандик. "Қўқон-1912" стандартлардан кейин катта муаммолар яратди. 

- Невил Тенгегнинг захирада қолдирилишига сабаб?

- Жароҳати бор. "Динамо"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олди. Ўтган ҳафта давомида даволанди. Навбатдаги ўйинларда уни кўриб қолишимиз мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика