Рунининг "Бирмингем"даги старти омадли бўлмади
12 ноя 2023 10:37
Новости
Рунининг "Бирмингем"даги старти омадли бўлмади
Уэйн Руни қўл остидаги "Бирмингем" ғалабасиз сериясини давом эттиради.
"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон"нинг собиқ футболчиси 11 октябрь кунида жамоа бошқарувини қўлига олганди. Ўшанда жамоа чемпионат турнир жадвалида 11 турдан кейин 18 очко билан 6-ўринда бораётганди.
Руни қўл остида жамоа 4 мағлубият қайд этди, фақатгина бир ўйинда "Ипсвич" билан дуранг ўйнади. 16-турдан кейин "Бирмингем" 18-ўринга тушиб кетди.
"Биз жуда яхши жамоаларга қарши ўйнадик. Дастлабки икки ўйинда етарлича даражада яхши бўла олмадик, тушунарлики, энди ўзгараётгандик.
Сўнгги 3 ўйинда ижобий ҳолатлар кўп бўлди, жамоанинг ўйинида яхшиланишлар бўлганини кўрдим. Албатта, ривожланиш, натижаларни яхшилаш керак", - деди Руни.
Комментарии