Руни: "МЮнинг ҳозирги холати - ҳамманинг айби, Моуринью эса осон нишнога айланди"
10 окт 2018 21:47
Новости
Руни: "МЮнинг ҳозирги холати - ҳамманинг айби, Моуринью эса осон нишнога айланди"
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Уэйн Руни жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюни қўллаб-қувватлади.
"Манчестер Юнайтед" жуда оғир вазиятда. Моуриньюни танқид қилишмоқда, аммо бир неча ҳафта олдин айтганман, МЮ футболчилари яхшироқ ҳаракат қилиши керак. Кўп нарсаларга мураббий жавоб беради, бироқ ҳаммаси ўйинчиларнинг майдондаги ҳаракатига боғлиқ. Бу ҳамманинг айби, Жозе осон нишонга айланди. Футболчилар яхшироқ ўйнаши керак.
Луи ван Гал клубда ишлаганида шунга ўхшаш вазият бўлган. У ҳам кўп танқид қилинган, аммо жамоадошларимга доимо қуйидаги гапларни айтганман: "Биз яхшироқ ўйнашимиз керак". Менимча, ван Гал бизни жуда яхши тайёрлаган, бироқ футболчилар буни майдонга кўчира олишмаган" - дейди Руни.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии