Руни "Эвертон"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози
07 июл 2017 21:14
Новости
Руни "Эвертон"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни "Эвертон"га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози.
Инглиз футболчининг агенти "Эвертон" бошқарув раиси Билл Кенрайт билан учрашди ва мижозининг келажагини муҳокама қилди.
Уэйн Рунининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади, аммо матбуотда ҳужумчи "Эвертон"га текинга ўтиши ҳақида маълумот эълон қилинди. Клуб эса унга ҳафтасига 250 минг фунт тўлашда давом этади.
Комментарии