Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди
23 авг 13:19
Новости
Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди
Руминия футбол федерацияси мамлакат чемпионатининг учинчи даражали лигасида мавсум бошланишидан аввал "Университатя Крайова 1948" жамоасидан 94 очко олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Taъкидланишича, қарор футболчилар ва мураббийлар олдидаги тўланмаган қарзлар, шунингдек, 2023 йилдаги Руминия кубоги доирасида Бухарестнинг "Динамо" жамоаси билан ўтказилган ўйин учун молиявий мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли қабул қилинган.
94 очкони олиб ташлаш бир марталик чора эмас, балки аввалги санкциялар билан биргаликда амалга оширилди. Краёва жамоасига 3 сентябргача қарзларни тўлаш имконияти берилди. Агар талаблар бажарилмаса, уни янги жазолар, ҳатто барча мусобақалардан четлаштиришгача бўлган чоралар кутмоқда. Жамоа тақдири 25 сентябрь куни узил-кесил аниқланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии