RU

Последние новости

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  71 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  12 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  6 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Руфат Акрамхўжаев: “Навкаров, Кошелев ва Умурзоқовнинг фойдаси катта бўлмоқда” Новости

Руфат Акрамхўжаев: “Навкаров, Кошелев ва Умурзоқовнинг фойдаси катта бўлмоқда”

Жорий мавсум аввалида “НБУ-Осиё”ни қабул қилиб олгган ёш мураббийлардан бири Руфат Акрамхўжаев айтиш керакки, қисқа фурсат ичида якдил ва курашчан жамоа туза олди.

Ёшлар билан бир қаторда у ўз вақтида турли хил терма жамоаларимиз сафида ўйнаган аммо жарохати сабабли сўнгги пайтларда ҳеч бир клубда кўриниш бермаётган махоратли ўйинчиларни таркибга жалб этди. “Банкирлар” иккинчи босқичнинг 6-турида Зоминга сафар уюштириб, қимматли уч очко билан қайтди. Шу муносабат билан “НБУ-Осиё” бош мураббийидан интервью олдик. 

- Зоминдаги ўйин биз учун омадли кечди. Бундай жуда хурсандман. Албатта йигитлар билан мазкур учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Шу боис ғалаба илинжида сафар уюштиргандик. Натижа қониқарли бўлди. Асосийси қимматли очколарни қўлга киритдик – дея гап бошлади Акрамхўжаев. 

- Бунга қадар сўнгги икки ўйинда ғалаба қозона олмагандик. Сафарда “Насаф-2”га имкониятни бой бериб, ўз майдонимизда “Локомотив-БФК” билан дурангга имзо чеккандик. Шу боис қандай бўлмасин, Зоминдан уч очко олмасак бўлмасди. 

- Зоминдаги майдоннинг холати қониқтирди. Жамоа ҳам чакки эмас. Йигитлар катта иштиёқ билан харакат қилди. 

- Тажрабали ҳужумчи Олим Навкаров билан ўз вақтида бирга ўйнаганмиз. Лекин афсуски у сўнгги 3-4 йилни жарохати туфайли майдон ташқарисида ўтказиб юборганди. Унинг яна аввалгидек ўйнаб кетиши учун ҳозир астойдил ишлаяпмиз. Нафақат ўйин томондан балки руҳий жиҳатдан ишлаш керак. Буни футболчининг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Навкаровда дангасалик йўқ. У келажакка ишонч билан ўз устида астойдил мехнат қилиб келмоқда. Давралар оралиғида унга олий лиганинг айрим клубларидан қизиқиш ҳам бўлганди. Аммо у кейинги мавсум элитага қайтмоқчи. Ўзингиз ҳам гувоҳи бўлаётганингиздек, Олим ҳар бир ўйинни голсиз тарк этмаяпти.

- Таркибимиздаги ундан ташқари Леонид Кошелев ва Музаффар Умурзоқов сингари маҳоратли ўйинчилар ҳам мавжуд. Уларни жамоамизга таклиф этишдан мақсад, ёшларни ўстиришдир. Энди-энди катта футбол ҳавосидан баҳраманд бўлаётган йигитлар айнан тажрибали ўйинчилардан ўрнак олади. Шу боис маҳоратли футболчилар ҳам керак. Нолимайман Навкаров, Кошелев ва Умурзоқовнинг жамоамизга катта ёрдами тегмоқда. Улар яна олий лигага қайтиш учун астойдил ишламоқда. Бу эса биз мураббийларни ҳам қувонтиради. Мақсадимиз олий лигага клубларига ўйинчиларни тайёрлаш. Маҳоратли ўйинчилардан ташқари бошқа ёшлар ҳам элита клубларига йўл олса, бундан албатта хурсанд бўламиз. 

- Кейинги турда бизни жиддий ўйин кутиб турибди. Аниқроғи эртага “Обод” билан томошабоп баҳс кечади деб умид қиламан. Рақибимизнинг олдинги турлардаги ўйинларини кўрганман. Менда яхши таассурот қолдирган. Таркибидаги футболчиларнинг аксарият қисми илгари “Бунёдкор” ёшлар жамоасида ўйнаганидан хабарим бор. Уларда аҳиллик ўта юқори. Футболда бу жуда муҳим саналади. Гарчи “Обод” айни дамда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлсада, биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Шу боис жамоамиз фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди. Мен ёки умуман жамоам ҳеч қачон дуранг учун чиқмаган. Ҳар бир рақиб билан ўйнаса бўлади. Эртага ҳам йигитларим бор кучини бериб ўйнайди деган умиддаман. Қолганини вақт кўрсатади. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика