RU

Последние новости

23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  0 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  31

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади" Новости

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади"

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз футболчиларини умуман таниб бўлмади. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Ўрта чизиқда ўйинимиз қовушмагани, керакмас вазиятлардаги хатолар, муҳим паллаларда тўпни йўқотилгани мағлубиятга сабаб бўлди.




Бир-икки вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятимиз бўлди, афсуски фойдалана олмадик. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга хурсандчилик улаша олмадик. 

Шуни айтмоқчиман, ҳар бир футболчи майдонга тушганидан сўнг масъулиятни ҳис қилиши керак. Вазиятларни сезиши керак, бор кучи билан ўйнаши керак. Бир-икки чизиқда оқсоқланиш кузатилса вазиятни ўнглаш қийин бўлади. Заҳира ўриндиғимиз тор, шу сабаб баъзи футболчиларни алмаштиришга қийналдик. Албатта вазиятни ўнглашга, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика