RU

Последние новости

12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  1 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9

Рубин Хебай «Насаф» ўтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи вазиятга ойдинлик киритди Новости

Рубин Хебай «Насаф» ўтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи вазиятга ойдинлик киритди

Икки мавсум муқаддам "Андижон” сафида ёрқин ўйин намойиш этган Рубин Хебай Ўзбекистонга қайтмоқда, деган хабарлар тарқалди.

Сўнгги кунларда турли хил ОАВ воситалари "Андижон" собиқ футболчиси, ҳозирги кунда Туниснинг "Сфаксьен" клуби сафида тўп тепаётган Рубин Хебай "Насаф" билан келишувга эришгани ҳақида ёза бошлади. Биз эса футболчининг ўзи билан боғландик ва барча саволларга жавоб олдик.


- Салом Рубин, ҳозирги кунда Тунис чемпионатида тўп тепмоқдасиз. "Сфаксьен” клубидаги фаолиятингиз қандай кечмоқда?

- Мен Тунис клубидаги фаолиятимни якунладим ва шартномани бекор қилдим.  Сабаби клуб менга ҳеч қанча маош тўламади.

- Айни дамда Ўзбекистонда трансферлар ойнаси очиқ ва клублар ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўзбек клублари сизга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида кўпгина хабарлар тарқалди. Ўзбекистон клублари билан музокара олиб бордингизми? Шунингдек, Рубин Хебай амалдаги чемпион “Насаф” билан шартнома имзолади деган гап-сўзлар қанчалик рост?

- Ҳа, Ўзбекистондаги бир нечта клублар алоқага чиқишди. Саноқли кунлардан сўнг менинг янги клубим ҳақида билиб оласизлар.

- "Насаф” билан келишувга эришдингизми?

- Бир неча кундан сўнг барчаси расман эълон қилинади.


→ Эшитдик-да! Суперлига клубларидан бири Рубин Ҳебайни Ўзбекистонга қайтармоқчи


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика