RU

Последние новости

10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   0 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  5 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  13 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  5

Руби: “Ла Лига пешқадамини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан” Новости

Руби: “Ла Лига пешқадамини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан”

“Бетис” бош мураббийи Руби Ла Лига 27-тури доирасида жамоасининг пешқадам “Реал” (2:1) устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди.

“Бу ғалаба “Бетис” ва мен учун уч очкодан ҳам қадрлироқдир. Чунки сўнгги пайтларда биз чемпионатда яхши   иштирок эта олмаётгандик. Қолаверса, чемпионат етакчисини ҳар куни ҳам мағлуб этавермайсан. Бугун омадли кун, жамоа шунга лойиқ.

Ўйин охирида биз сабрли бўлдик, қолаверса натижа ҳам адолатли бўлди. “Бетис” бунданда кўпроғига лойиқ, аммо яқиндагина ўтказган бир қатор ўйинларда шунчаки омадимиз келмаганди. Шундай кунлар бўладики, ўйинда қилинган ўзгариш фойда беради ёки аксинча. Бу мураббийга боғлиқ ҳолат эмас.

Биз “Реал”га қарши ажойиб ўйин ўтказдик, барча режаларимиз иш берди. Ғалаба кейинги ҳафтада “Севилья”га қарши ўтадиган дербига хуш кайфиятда тайёргарлик кўриш имконини берди. Дербида кучли рақибга қарши оғир “жанг” кечишини биламиз.

Эслатиб ўтамиз,  ушбу мағлубиятдан кейин “Реал” 56 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринга тушиб қолди, “Барселона” эса “Сосьедад”ни таслим этиб (1:0), 58 очко билан биринчи поғонага кўтарилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика