RU

Последние новости

13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  1 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  4 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  2 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  17 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3

Рўзиқул Бердиев: "Жамоа характер кўрсатди ва муҳим ғалабага эришди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Жамоа характер кўрсатди ва муҳим ғалабага эришди"

"Насаф" - Тракторсози" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Барчани ғалаба билан табрикламоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бу Осиё чемпионлар лигаси ва бу ерда ҳеч бир жамоа рақибга осонликча очко бермайди. Майдоннинг ҳолати яхши эмаслиги чиройли футбол кўрсатишга ҳалақит қилди. Шунга қарамай, жамоа футболчилари характер кўрсатишди ва ўйинда бурилиш ясай олишди. Асосийси ғалаба қозондик ва мақсадимизга эришдик", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртқолашди.

- Танаффусда футболчиларга қанақанги сеҳрли сўзларни айтдингиз?

- Танаффусда футболчиларга ҳали вақт етарли эканлигини ва учрашув сўнггигача курашишларини талаб қилдик. Иккинчи таймда футболчилар кўрсатмаларимизни бажаришди ва керакли натижани қайд этдик.

- Баҳром Абдураҳимов нега майдонда кўринмади?

- Бу футболчи кўпроқ техникага таяниб ўйнайдиган футболчи ҳисобланади. Бугунги беллашувда тактик жиҳатдан келиб чиқиб, асосий таркиб футболчиларини танлагандик. "Тракторсози"га қарши ўйинда бизга кўпроқ курашадиган футболчилар зарур эди. Айнан шу ҳолат бўйича Илҳом Юнусов ҳам бугун асосий таркибдан ўрин олмади.

- Легионерлар жамоада маҳаллий футболчилар бир калла устун бўлиши керак. Рой Рок бугун яхши ўйнади ва ишончни оқлади. Лекин Олександр Коблаш ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмади?

- Янги келган футболчилардан бирдан ниманидир талаб эта олмаймиз. Айтиб ўтганингиздек, Рой Рок бугун яхши ўйнади ва унинг кўрсатган ўйини бизни қаноатлантирди. Умуман олганда, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлмадик. Олександр Коблаш тўп учун курашларда яхши ўйнади ва ҳали ушбу ҳужумчи ҳам ҳали кўплаб голлар уриб барчани қувонтиради.

- ОЧЛ қайдномасида Фарруҳ Сайфиев ва Артур Геворкян ҳужумчи сифатида рўйхатдан ўтказилган. Бу дегани "Насаф" янги мавсумда 4-3-3 схемасида ҳам ўйнайдими?
 - Тўғри айтдингиз, биз Туркияда ташкил этилган йиғинларимизда ҳам ушбу схемада кўплаб ўйинларни ўтказдик ва бу схемани синовдан ўтказиб олдик. Кейинги ўйинларда ушбу схемада ўйнаш режамиздан ўрин олган. Футболчиларни қайдномада қайси чизиқда кўрсатиш бу катта аҳамиятга эга эмас. Бу шунчаки расмий ҳолат. Керакли пайтда барча футболчилар ўз позицияларини ўзгартириши мумкин. 

- "Насаф" академияси тарбияланувчиси Одил Ҳамробековнинг ўйини ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- У жуда яхши, тиришқоқ футболчи. Ушбу футболчи ўтган йилги ўйинларда ҳам бир қатор яхши ўйинларни ўтказганди. Бугунги баҳсда ҳам Одил жуда яхши ва фойдали ўйнади десам фикримга қарши чиқмасанглар керак. Одил Ҳамробековни яхши келажак кутмоқда. Асосийси, футболчи ўз устида ишлашни тўхтатиб қўймаслиги керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика