RU

Последние новости

10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  2 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  39 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир ўтди. Бир киши кам бўлиб қолганимиз бизга қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай биз рақибдан кўпроқ ҳужум ташкил этдик, вазиятлар яратдик, йигитлар характер кўрсатишди. Жисмоний имкониятларимиз яхши экани кўринди. 10 киши бўлиб футбол ўйнаш мумкинлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди.

- Дилшод Комилов жамоага яхши қўшилиб кетибди. Унинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Албатта, у бугун жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 3 та ҳимоячи бўлиб ўйнай бошлаганимизда ҳужумларни ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Чап оёқда яхши ишлайди. Ундан олдинда кўп нарсаларни кутаяпмиз.

- Ёшлар жамоалари сафида бир нечта футболчиларни машғулотларга жалб этгансиз. Улар орасида кимларни келгусида ҳеч бўлмаса жамоа захирасида кўрамиз?

- Ҳозир сизга аниқ номларни айтмайман. Лекин 10 нафардан зиёд футболчиларни кўздан кечириб олдим. Ва шу орқали жамоамиз эртаси борлиги, захирамиз мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилдим. Келгусида албатта уларга ҳам имкон берамиз.

- Бугун ОЧЛда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. "Насаф" тушган гуруҳ ҳақида фикрингиз қандай? Жамоа олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйилган?

- Қуръа бошқалардан кўра бизга оғирроқ рақибларни рўпара қилди. Иордания чемпиони осон рақиб бўлмайди. Қувайт жамоаси ҳам бизга нотаниш, аввал дуч келмаганмиз. Шундай бўлса ҳам, биринчи вазифамиз гуруҳдан чиқиш бўлади, бу ҳақида раҳбарият билан гаплашамиз. Биз 4-5 мавсумдан буён халқаро майдонда ўйнаб келаяпмиз, тажрибамиз етарли.

- Жамоага янги таклиф этилган легионерлардан нималарни кутаяпсиз?

- Албатта, супер футболчиларни трансфер қилдик деб айтмаган бўлардим. Лекин уларни жамоага рақобатни кучайтириш учун жалб этдик. Кўп нарсалар кутаяпмиз улардан. Бири бугун ҳакам қарори билан четлатишга учради. Иккинчисига ўйиннинг боришидан келиб чиқиб, эҳтиёж сезмадик. Келгусидаги ўйинларда уларнинг фойдаси тегишига ишонамиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика