RU

Последние новости

19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  2 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  2 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  6 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  9 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга ва ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. Биз ҳеч қачон футболчиларга майдонда ҳиссиётга берилинглар ёки уришинглар деб кўрсатма бермаймиз. Бугун футболчиларимиз ўзларини ноодатий тутишган бўлса, бу бўйича жамоамиз номидан узр сўраймиз. Улар тегишли тартибда қизил карточка билан жазоланишди. Бу холат кейинги ўйинларда натижамизга таъсир кўрсатиши мумкин. Бугун ҳақиқатан етакчи жамоалар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Умуман олганда, ёмон ўйин бўлмади деб ўйлайман. "Сўғдиёна" яхши шаклланган, тажрибали жамоа, улар бежиз юқори ўринларда юрганлари йўқ. Бугун таркибимизда айрим футболчиларда шамоллаш аломатлари борлиги учун ўзгаришларга қўл урдик. Йўқотилган очколарни бугунги каби қийин ўйинларда тиклашимизга тўғри келяпти.

- Хусайин Норчаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлайманки, жиддий эмас. Ҳозир жамоамиз шифокоридан сўрадим, мускулларини озроқ жароҳатлаб олибди. Насиб бўлса, Норчаев кейинги ўйингача тикланади.

- Умар Эшмуродовда ҳам қўли билан боғлиқ жароҳат бордек кўринди...

- Йўқ, Умар Эшмуродовда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди, қўли билан боғлиқ эмас. Шунга қарамай, у жасорат кўрсатиб майдонга чиқди.

- Кенжабоевни "Насаф"га қайтариш варианти кўриб чиқилдими?

- Мухлисларга айтмоқчиман, биз Кенжабоевни агенти билан боғландик. Агар у жамоамизга қайтса хурсанд бўлишимизни айтдик, бироқ негадир у "Қизилқум" таклифини маъқул кўрди.

- Ойбек Бозоровни захирада қолдирилиши иккинчи бўлимда жамоа ўйинини кучайтириш учун амалга оширилган услуб эдими?

- Йўқ, Қўқондаги ўйиндан сўнг Бозоровда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди. У икки кун машғулотларда қатнашмади. Шу сабаб уни захирада қолдирдик, агар асосий таркибда тушганида 30 дақиқа ичида унда чарчоқ аломатлари кўриниб қоларди. Фикримча, ҳаммаси тўғри бўлди.

- "Сўғдиёна" жамоаси футболчилари ва мураббийининг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Улуғбек Бақоевни яхши биламан. Жамоаси ҳам ўзи каби характерга эга. Бу каби ўз характерига эга бўлган жамоаларга мағлубият ёқмаслиги аниқ. Бугун улар биринчи мағлубиятни қабул қилиб олишди, шу сабаб ҳиссиётларга берилган бўлишлари мумкин. Уларни айбламаган бўлардим.

- Абдувоҳид Неъматов бугун асабий кўринди. Бу ўйин суръати билан боғлиқми?

- Ўйин суръати билан ҳам боғлиқ. Мен футболчилардан майдонда спорт қонунларига амал қилган холда курашишларини талаб қиламан.

- Трансфер ойнаси очиляпти. Қандай режалар мавжуд? 

- Ислом Кенжабоевни таркибда кўришни жуда ҳам истагандик, чунки қанотларни кучайтиришимиз керак. Яқин кунларда Марко Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз. Аниқ бўлса, сиз журналистлар орқали мухлисларга етказамиз.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика