RU

Последние новости

11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  2 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  6 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  26 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  2 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  2 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  6 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  5

Рўзиқул Бердиев: “Сафардаги дуранг биз учун қониқарли бўлди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Сафардаги дуранг биз учун қониқарли бўлди”

ОЧЛ "D" гуруҳи 3-тур ўйини "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Ўйин оғир бўлди. Учрашувни кўп қисмини ҳимояда ўтказдик. Бизни бу ўйиндаги тактикамиз кўпроқ ҳимояланиш эди. Кучли рақиб билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. "Ал Аҳли" беллашув давомида устунлик қилди. Биздаям имконият бўлди. Кучли рақиб майдонида дуранг уйнаш биз учун қониқарли деб айтиш мумкин", - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

-Ўйиндан мақсад бир очко олишмиди? Бу борада омад келди деб ҳисоблайсизми?
- Иккала жамоадаям гол уриш учун вазиятлар бўлди. Омадга боғлаш тўғри эмас. Биз яхши ҳимоялана олдик. Натижадан қониқдик. Қўшимча сифатида айтиш мумкин: гуруҳда барча жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Мақсадимиз кейинги босқига чиқиш. Бу осон бўлмайди. Чунки рақибларимиз жудаям кучли.

-Сизнингча кимлар кейинги босқичга чиқади?
- Бу ҳақда айтолмайман. Буни ўйинлар кўрсатади.

-Кейинги ўйин ҳақида нима дея оласиз? Қаршида Ал Аҳлига қарши қандай ўйин кутсак бўлади?
-Уйда ҳужумкор ўйнаймиз. Бугунги учрашувда ўз уйинмизни кўрсата олмадик. Об-ҳаво ҳам анчагина иссиқ эди. Қаршида бугунгидан шиддатлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

-Рақибнинг энг ҳавфли футболчиси ким?
-Яқинда харид қилинган Рибейро ва 7-рақамдаги Ҳаммади анча хавфли футболчилар ҳисобланишади. Бугун ҳам улар ўзларини яхши томонларини кўрсата олишди.

"Насаф" матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика