Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик”
06 фев 2017 21:31
Новости
Рўзиқул Бердиев: “Рақибимизни ўрганишда, чемпионатдаги ўрнига эътибор қаратмадик”
- Аввало ассалому алайкум. Эртанги ўйин биз учун мураккаб ўйин. Эртага биз Саудия Арабистонининг кучли жамоаларидан бири билан баҳс юритамиз. Бизларнинг асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, бунинг учун бўлажак ўйинга футболчиларимизни астойдил тайёрладик. Эртага биз бор кучимиз билан, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. “Ал-Фатҳ” жамоасининг бир неча ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоа кучли таркибга эга, футболчилар ҳимояда ҳам, ҳужумда яхши ҳаракат қилишади. “Ал-Фатҳ”га қарши тайёргарликда, рақибимизнинг ички чемпионатдаги эгаллаб турган ўрнига эътибор бермадик, чунки эртага бошқа мусобақа учрашуви бўлади. Рақибда жамоавий ўйин ҳам, ўйинчиларининг индивидуал маҳорати ҳам юқори. Биз буларни ҳаммасини эътиборга олиб, футболчиларимизга кўрсатмалар бериб бораяпмиз ва шу аснода бу ўйинга тайёргарлик кўрдик.
“Ал-Ҳидд” билан “Ал-Фатҳ” ўртасида катта фарқ бор, биз эртага фақат ҳужумни ўйламасдан, ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Об-ҳаво? Тўғриси, биз бундай қўлай об-ҳавони кутмаган эдик. Ҳозир, бу ердаги об-ҳаво худди ўзимизни юртимиздагидек экан. Фақат қор йўқ экан (кулиб). Тўғри, бизда миллий чемпионатимиз ҳали бошланмади. Аммо биз бу учрашувларга кўпдан буён тайёргарлик кўриб келаяпмиз, шунингдек расмий учрашувгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказдик. Ўйлайманки, футболчиларимиз етарли ўйин амалиётига эга. Энди албатта рақибимиз ички чемпионатда кетма-кет ўйинлар ўтказиб келаяпти. Аммо эртага бўладиган саралаш, бир ўйиндан иборат. Ижобий натижа учун, эртага бор маҳоратимиз ва кучимизни ишга соламиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.
-Мен учун Саудия футболи бегона эмас. Аввал бу мамлакат чемпионатида ўйнаганман. “Ал-Фатҳ” жамоасига ҳам қарши тўп тепганман. Бу жамоада кучли легионерлар қатори, доимо катта маҳоратга эга маҳаллий ўйинчилар ҳам бўлган. Эртага биз ғалаба учун майдонга тушамиз. Бунинг учун курашга тайёрмиз,-дейди Драган Черан.
Комментарии