RU

Последние новости

07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  9 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0

Рўзиқул Бердиев: “Навбаҳор” натижа учун шошилиши ва асабийлашишини кутган эдик” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Навбаҳор” натижа учун шошилиши ва асабийлашишини кутган эдик”

Cоcа-Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдириб ўтди.

• Биз бугун иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашга тайёргарлик кўрган эдик. Кўрсатма бўйича бехато ўйнашимиз керак эди. Майдонда ҳаракат қилган барча футболчиларимиз вазифани аъло даражада бажаришди. Биз бугун жуда катта босим остида ўйнашимизни яхши билардик. Намангалик мухлисларнинг ўз жамоаларни қандай қўллаб-қувватлашларини ҳамма билади. Рақибимизнинг ўйинини яхши ўргангандик. Шунинг учун жуда эътиборли ва хатосиз ҳаракат қилишимиз керак эди ва биз буни уддаладик. Бундан ташқари қарши ҳужумларда кўпроқ вазиятлар яратдик агар улардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишга келиши ҳам мумкин эди. Аммо бунга футболчиларимизда совуққонлик етишмади. Биз бугун хақли равишда ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик. Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бу турнирда биз ўз олдимизга юқори вазифани қўйганмиз. Кубок учун охиригача курашамиз.

- “Навбаҳор”нинг ўйинини қандай тасаввур қилгандингиз? – Ва амалда қандай бўлди?
- Бугунги ўйинни рақибимиздан кутган эдим. “Навбаҳор” жамоаси натижа учун шошилишини ва асабийлашишини кутган эдик. Уларнинг қанотлардан узоқ узатмалар орқали ҳаракат қилишини ўрганган эдик. Шунинг учун биз 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Биламиз “Навбаҳор” жамоасида қанотлар фаол ҳаракат қилади. Уларнинг барчасида тўпни ошириб бериш аъло даражада. Ундан ташқари Касьяннинг юқорида яхши ўйнашини яхши билар эдик. Шунинг учун бугун 3 марказий ҳимоячи билан ҳимоявий ўйин ўйнадик. Биз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимиз керак эди аммо бу бизда бироз оқсади.

- Ярим финалда қайси жамога қарши ўйнашни истар эдингиз?
- Бу саволингизга қуйидагича жавоб бераман. Мавсум бошида кўпчилик бизга ишонмаган эди. Бизда асосий мақсад ўз мавқеини сақлаб қолиб, Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашади деган фикрлар бўлганди. Лекин ҳозир биз ярим финалдамиз жамоамиз учинчи ўрин учун курашмоқда. Шунинг учун биз фақат олдинга қараб ҳаракатланамиз. Ярим финалда эса қайси жамоага қарши майдонга чиқишимизнинг фарқи йўқ. Ёш жамоамизнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни қониқтиради. Биз охиригача курашамиз. Ярим финалга чиққан жамоалар орасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Мавсум бошидаги асосий мақсадимиз ёш футболчиларимизни савиясини ошириш ва ўз мавқеимизни сақлаб қолиш эди. Ҳозир эса шу жамоамиз ярим финалга чиқди. Шунинг ўзи ҳам катта натижа деб биламан.



- Биринчи даврада “Навбаҳор” жамоасига қарши кечган ўйинда мағлубиятга учраган эдинглар. Ҳозирги ва аввалги “Навбаҳор” ўртасидаги фарқни сездингизми?
- Менинг фикримча биринчи даврадаги жамоа ҳозиргидан кучлироқ эди. Бошқа жамоани муҳокама қилишни истамайман лекин натижалар шуни кўрсатмоқда.

- Ҳар йили мавсум охирида жамоангизнинг тажрибали футболчилари рақобатдош жамоалар таркибига ўтиб кетади. Аммо жамоа ҳеч етакчиларнинг кетаганлигини билдирмайди. Бунинг сири нимада?
- Менинг фикримча бу кўпчиликнинг меҳнати ва бизга яратиб берилган шароитлар туфайли деб биламан. Бу ерда фақат мен эмас барча мураббийларнинг хизмати ва клубимизнинг олиб бораётган сиёсати сабаб деб биламан. Бундан ташқари ёш футболчилар кўпроқ ўйнашга интилишади. Уларга тўғри йўл кўрсатиш керак ва тўғри футбол ўйнашни ўргатишимиз керак. Буни амалда бизнинг футболчилар исботлашмоқда. Ҳозир биз кубок ололмасак ёки натижа кўрсата олмасак биздан ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Чунки жамоамиз ҳали ёш. Лекин шу жамоани сақлаб қолиб уларнинг тажрибасини оширсак келаси мавсумда рақобатбардош жамоага айланамиз.

- Биринчи саволим жамоанинг ўратача ёши неччида? Иккинчи саволим дарвозабонингиз олдин қайси жамоаларда ўйнаган? Учинчи саволим бизнинг жамоаларга четдан мураббий олиб келинишига қандай қарайсиз?
- Жамоамизмнинг ўртача ёши 22 ёш.

Абдувохид Неъматовга келадиган бўлсак у ўзимизнинг футбол мактабимиз тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йили футбол мактабимизнинг U-18 жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирда Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари ўтган мавсумда у асосий жамоа билан бирга шуғулланган эди ва ҳозир у бизнинг ишончимизни оқламоқда. Бугун ҳам унинг кўрсатган ўйини мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

Мураббийлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Ўзбекистонга келадиган хорижий мураббийлар ўзбек футболига нимадир бера олиши керак. Мана шундай мураббийларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватласак бўлади. Бундай мураббийлар келади лекин ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ўзимизнинг мураббийларимизнинг ҳам хорижий мураббийлардан кам жойи йўқ ва улар буни исботлашмоқда.

- Суперлига жамоалари таркибида Наманганлик футболчилар тўп суришмоқда шулардан бири “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчи Ислом Рашидхонов бугун кўринмади. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ислом Рашидхонов жароҳати туфайли бугун майдонга тушмади. Шунинг учун учрашув қайдномасига ҳам киритилмади. “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйинда жароҳат олганди шунинг учун биз уни алмаштиришга мажбур бўлган эдик. Биз унга ишонамиз. У жисмонан бақувват бўлмасада лекин футболни ақл билан ўйнайди.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика