RU

Последние новости

08:40«Хоразм» беш босқичли мавсум олди режаларни тузиб чиқди. Режада хорижга чиқиш ҳам бор  1 08:07Расман. «Насаф» навбатдаги легионери билан хайрлашди  2 07:37«Нефтчи» яна бир бомба трансферни эълон қилди  26 03:25Испания кубоги. "Атлетико" "Марбелла"ни мағлуб этди, Симеоне жамоасида кетма-кет 13-ғалаба!  0 01:20Кунья шу ойда Лондон клубига ўтиши мумкин  2 00:54Испания кубоги. "Барселона" меҳмонда "Барбастро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Левандовскидан дубль  6 00:32АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брайтон"ни мағлуб эта олмади  9 00:12"Бухоро" икки легионер билан шартномани узайтирди  1 00:05А Серия. "Наполи" меҳмонда "Фиорентина"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, етакчиликка қайтди  0 23:41Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди  2 23:33Расман: Шоҳруҳ Гадоев "Нефтчи" билан шартнома имзолади!  5 23:10Расман: Шохруз Норхонов "Бухоро"га қайтди!  7 22:53Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди  17 22:29Испания кубоги. "Барбастро" – "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  4 22:13АПЛ. "Брайтон" – "Арсенал". Таркиблар аниқ  15

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди Новости

Рўзиқул Бердиев "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Насаф"дан кетишига шама қилди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлашимча, ёмон ўйнамадик, аммо омадимиз келмади. Баъзи вазиятларда Ўткир Юсупов яхши ҳаракат қилди ва қарши ҳужумдан кейин гол ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо натижа ёмон бўлди. Бугунги ўйин ҳақида бошқа фикр йўқ. "Навбаҳор" кўп вазият яратмади, лекин узоқдан тепилган тўп дарвозага кириб кетди.

- Легионерларни асосий таркибда туширсангиз бўлмасмиди?

- Иккинчи таймда легионерларни майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни режа қилгандик. Бугунги режамиз тўғри кетаётганди, аммо омадимиз келмади, деб ўйлайман.

- Қизил карточка берилган ҳолатда Умид Эргашев тўпга чиқиб келиши керак эмасмиди?

- Четлатиш бўлган вазиятни такроран кўрмадим, ўйлашимча, Ойбек тўпга биринчи улгураётганди. Балки қизилга тортадиган вазият бўлмагандир, аммо қайтараман, ўша вазият видеосини кўриб чиқишим керак.

- Раҳбарият билан қандайдир келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар чиқди. Жамоа ва клуб алоҳида республикага айланиб қолган, деб ҳам эшитдик. Бу ҳам жамоа натижаларига таъсир қиляптими?

- Тўғрисини айтаман, вазият биз кутгандек эмас. Кўп муаммолар ечилмаяпти. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга олиб, эртага уларнинг олдига кирмоқчиман. Ўз тақдирим ҳақида гаплашмоқчиман, балки яқин кунларда янгилик эшитарсизлар. Натижа қилиш учун фақат мураббий ёки футболчилар жавобгар бўлмаслиги керак, ҳамма бирлашиши керак. Раҳбарият билан очиқчасига гаплашмоқчиман.

- Демак, муаммолар футболчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир қилган...

- Албатта, ҳар сафар футболчиларга "ука ўйнанглар" деб руҳлантириш самара беравермайди. Жамоа учта фронтда курашни давом эттирмоқда.

- Муаммо айнан нимада?
- Ташкилотчилик масаласи. Ойлик ҳам, мукофот пуллари ҳам. Йигитларни рағбатлантириш керак, мотивация бериш керак. Бу гапларим мағлубиятга баҳона эмас. Агар ташкилий томонлама эътиборсизлик бўлаверса, балки ўзим ҳам якуний қарорни қабул қилишим мумкин.

Муаммо анча олдин раҳбариятга маълум қилинган. Жамоага эътибор керак, раҳбарият жамоани қўллаб-қувватлаши керак. Шунга эътибор қаратишларини сўрайман, агар бундай бўлмаса, бошқа янгиликлар бўлиши мумкин.

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика