RU

Последние новости

09:22ФИФА хавотирда  2 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  2 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ёмон бўлмади" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Натижа ёмон бўлмади"

"Пахтакор" - "Насаф" ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Натижа ёмон бўлмади. "Пахтакор" майдонидан 1 очко олиш қониқарли натижа. Камолиддин Тожиевнинг голи режаларимизни бузди. Ҳисобни тенглаштиришга эришди. Йигитларга стандарт вазиятларда яхшироқ ўйнаш кераклигини айтгандим. Умуман олганда натижа ўйинга мос бўлди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Нима учун иккинчи бўлимда прессингни марказда қилмадингиз?

- Биз прессинг қилишни режалаштирмагандик. Рақибга қарши ҳужум ташкил этмаслик учун шундай ҳаркат қилдик. Аслида биз прессинг қилмоқчи эмас эдик.

- Илҳом Шомуродовнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- Умид қиламизки унинг жароҳати оғир бўлмайди. У жамоамизнинг асосий ҳужумчиси. Илҳом майдонни тарк этгач ўйинимиз бироз пасайди. Бундан ташқари Баҳром Абдураҳимов ҳам жароҳат билан майдонни тарк этди.

- Деян Больевич хато трансферми ёки унга ҳали имкон берасизми?

- Йўқ шунчаки Сайдулло Раҳматов унинг ўрнида яхши ўйнамоқда. Шу боис уни захирага ўтказиб қўя олмайман. Больевич ўз имкониятини кутишга мажбур.

- Иккинчи ўйинда ҳам дурангга эришиб натижадан қониқдим деяпсиз. Бу нимадан далолат рақибдан қўрқишми?

- "Пахтакор" майдонида дуранг биз учун яхши натижа. "Ал Жайиш" билан ўйинда омадимиз келмади. Бугун кўп ҳам гол ура олмадик.

- championat.asia сайтида чиққан сиз ҳақингиздаги мақолага муносабатингиз?

- Бу мақолани ўқимадим. Лекин менга айтишича бу мақолада танқид ёки жамоани ёмонлаш эмас бошқа нарса бор экан. Қаршида ОЧЛ ўйинлари халққа байрам сифатида бўлмоқда. Баъзи жамоалар ҳамон ОЧЛни орзу қилишмоқда. Биз 20 йил давомида орзу қилган Ўзбекистон кубогини қўлга киритдик.

- Бугунги қўпол ўйинга қандай қарайсиз?

- Марказий баҳс шиддатли кечади. Шахсий фикрим "Пахтакор" бугун у даражада қўпол ўйнагани йўқ.

- 81-дақиқада рақиб 10 киши бўлиб қолди. Лекин "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилди.

- Хоҳлайсизми хоҳламайсизми футболчи ўйин охирида чарчаб қолишади. Футболчиларга буни етказиш жуда қийин. Рақиб ҳужум қилганида ҳимояландик, тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтдик. Сўнгги дақиқада бизда қулай имконият бўлганди.

- Бойдуллаев ва Раҳматуллаев тўпни кўп бор ён томонга оширишди. Бунда кўп хатолар бўлди. Футболчиларга машғулотларда бу нарса ўргатиладими?

- Албатта футболчиларга тўпни рақибга бериб қўйинглар демаймиз (кулади). Шунчаки ўйиндаги вазиятдан келиб чиқиб шундай бўлди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика