RU

Последние новости

19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  6 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  8 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  7 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5

Рўзиқул Бердиев: "Эшмуродов "Насаф" сардори эмас" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Эшмуродов "Насаф" сардори эмас"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган “Машъал” – “Насаф” (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Ўйин оғир кечди, чуқур ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашда қийналяпмиз, мана иккинчи ўйинда ҳам шудай бўлди. Ҳужум чизиғимиз жуда фаол ўянаши керак, лекин улар бугун майдонда кўринмади. Бугун 4 ҳужумчимиз ўйнаган бўлса, бирортаси рақиб дарвозасига зарба бермади, бундай ўйин билан албатта, ғалаба қозониш қийин. Бундан ташқари, "Машъал" беш ҳимоячи билан ўйнаган ҳолда яхши ҳимояланди. Кўп имконият яратишга бизга имкон бермади, улар қарши ҳужумларга ҳам ўтиб турди.

Карантин ҳамма жамоага салбий таъсир қилди. Мураббий сифатида бунга қандай режаларни тузгансиз?

3 ойлик танаффус - бу жуда ҳам катта танаффус. Албатта, индивидуал машғулотлар билан футболчиларнинг потенциалини намойиш этиш қийин. Ҳозир ҳамма жамоанинг олдида битта йўл бор - ўйин орқали жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш ёки жамоавий ўйинини жорий қилиш. Кўп футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмаяпти. Мана иккинчи ўйиндирки, Кенжабоев ёки Бозоровлар ўз даражасида ўйнай олишмаяпти.

Ўтган турда Умар Эшмуродов "Насаф" сардори эди, бугун эса сардорлик боғичи Дилшод Раҳматуллаевга топширилди. Ўзгартириш пенальтини аниқ амалга ошира олмагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаб борми?

Агар мавсум бошида эътибор берган бўлсангиз, бизнинг сардоримиз - Дилшод Раҳматуллаев. Унга сардорликни берганимиз сабаби, жамоамиздаги энг тажрибали ва ёши катта футболчиларимиздан бири саналади. Ўтган гал Дилшод Раҳматуллаевнинг жароҳати борлиги сабабли Умар Эшмуродов сардор сифатида жамоани майдонга бошлаб чиққанди.

Майдоннинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

Бизга майдон билан боғлиқ ҳолат маълум эди, шу боисдан кеча бу ерга келиб машғулот ўтказдик. Муборакда ҳар доим яхши майдон бўларди, ҳозирги ҳолати эса яхши эмас. Буни мезбон жамоа вакиллари ҳам билади. Майсанинг баландлиги ва майдон нотекислиги, балки ўйинлар мазмунли ўтишига таъсир кўрсатаётгандир. Муборакдаги майдон талаб даражасида эмас, бунга мана бугун гувоҳ бўлдик.

Дониёр Нарзуллаевнинг натижалари яхши, мана бугун ҳам яхши ўйнади. Уни ортга қайтариш режангизда борми?

Албатта, ўсишда давом этса, бундан хурсандмиз. Лекин унинг кетиши ўз хоҳишига кўра бўлганди. Ўзи менинг олдимга келиб, шуни сўраганди. Унинг олдида "Бунёдкор" ва "Металлург"дан таклиф бор эди, у "Металлург"ни танлади. Унинг ҳозирги ўйинларидан хурсандмиз, балки ўсишда давом этаверса, яна ортга қайтарармиз.

"Машъал" ва "Навбаҳор" билан ўйин дуранг билан тугади. Жамоалар ўртасидаги тафовут ҳақида айтиб ўтсангиз.

Ҳар иккала жамоа бизга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатди, лекин "Навбаҳор"нинг савияси ва даражаси "Машъал"никидан юқорироқ. Лекин мен "Навбаҳор"дан бунчалик ҳимоявий ўйинни кутмагандим. "Машъал”нинг ўтган ўйинларини кўриб чиққандик, жамоа жуда тартибли ўйнайди, аммо ҳеч бир ўйинда 5 та ҳимоячи билан ўйнамаганди. Бугун ҳимоявий тарзда ва қарши ҳужумда ўйнади.


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика